Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш


Электрон почтани химоялаш


Download 1.92 Mb.
bet35/45
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1230766
TuriЛекция
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
axborot xavfsizligi asoslari(1-2 мавзу)

5. Электрон почтани химоялаш.
Электрон почтадан фойдаланиш
Электрон почта ёки E-mail хозирги кунда Internetдaн фойдаланиш жараёнининг энг машхур касми хисобланади. E-mail оркали дунё буйича исталган жойга бир зумнинг узида хат юбориш ёки кабул килиш хамда ёзилган хатларни факатгина бир кишига эмас, балки манзиллар руйхати буйича жунатиш имконияти мавжуд. E-mail оркали мунозаралар утказиш имконияти мавжуд ва бу йуналишда USENET сервери кул келади.
Купгина корхоналар уз фаолиятида бевосита E-mail тизимидан фойдаланишади. Демак, корхона ва ташкилотлар рахбарлари маълум бир чора-тадбирлар оркали уз ходимларини E-mail билан ишлаш, ундан окилона фойдаланишга ургатиши лозим. Ушбу жараённинг асосий максади мухим хужжатлар билан ишлашни тугри йулга куйиш хисобланади.
Бу ерда куйидаги йуналишлар буйича таклифларни эътиборга олиш зарур:
• E-mail тизимидан ташкилот фаолияти максадларида фойдаланиш;
• шахсий максадда фойдаланиш;
• махфий ахборотларни саклаш ва уларга кириш:
• электрон хатларни саклаш ва уларни бошкариш.


E-mail асослари

Internetда асосий почта протоколларига куйидагилар киради:


• SMTP (Simple Mail Transfer Protocol);
• POP (Post Office Protocol);
• IMAP (Internet Mail Access Protocol);
• МIМЕ (Multi purpose Internet Mail Extensions).
Булар билан бирма-бир танишиб чикамиз:
SMTP — ушбу протокол асосида сервер бошка тизимлардан хатларни кабул килади ва уларни фойдаланувчининг почта кутисида саклайди. Почта серверига интерактив кириш хукукига эга булган фойдаланувчилар уз компьютерларидан бевосита хатларни укий оладилар. Бошка тизимдаги фойдаланувчилар эса уз хатларини РОР-3 ва IMAP протоколлари оркали укиб олишлари мумкин;
POP — энг кенг таркалган протокол булиб, сервердаги хатларни, бошка серверлардан кабул килинган булса-да, бевосита фойдаланувчи томонидан укиб олинишига имконият яратади. Фойдаланувчилар барча хатларни ёки хозиргача укилмаган хатларни куриши мумкин. Хозирги кунда POP нинг 3-версияси ишлаб чикилган булиб ва аутентификациялаш усуллари би­лан бойитилган;
IMAP — янги ва шу боис хам кенг таркалмаган протокол саналади.
Ушбу протокол куйидаги имкониятларга эга:
• почта кутиларини яратиш, учириш ва номини узгартириш;
• янги хатларнинг келиши;
• хатларни тезкор учириш;
хатларни кидириш;
• хатларни танлаб олиш.
IМАР саёхатда булган фойдаланувчилар учун РОРга нисбатан кулай булиб хисобланади;
MIME — Internet почтасининг куп максадли кенгайтмаси сузлари кискартмаси булиб, у хатларнинг форматини аниклаш имконини беради, яъни:
• матнларни хар хил кодлаштиришда жунатиш;
• хар хил форматдаги номатн ахборотларни жуна­тиш;
• хабарнинг бир неча кисмдан иборат булиши;
• хат сарлавхасида хар хил кодлаштиришдаги маълумотни жойлаштириш.
Ушбу протокол ракамли электрон имзо ва маълумотларни шифрлаш воситаларидан иборат булиб, бундан ташкари унинг ёрдамида почта оркали бажарилувчи файлларни хам жунатиш мумкин. Натижада, файллар билан бирга вирусларни хам таркатиш имконияти тугилади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling