Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш


Ахборотни химоялаш тизими


Download 1.92 Mb.
bet5/45
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1230766
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
axborot xavfsizligi asoslari(1-2 мавзу)

Ахборотни химоялаш тизими
Ахборотнинг заиф томонларини камайтирувчи ахборотга рухсат этилмаган киришга, унинг чикиб кетишига ва йукатилишига тускинлик килувчи ташкилий, техник, дастурий, технологик ва бошка восита, усул ва чораларнинг комплекси — ахборотни химоялаш тизими дейилади.
Ахборот эгалари хамда ваколатли давлат органлари шахсан ахборотнинг кимматлилиги, унинг йукотилишидан келадиган зарар ва химоялаш механизмининг нархидан келиб чиккан холда ахборотни химоялашнинг зарурий даражаси хамда тизимнинг турини, химоялаш усуллар ва воситаларини аниклашлари зарур. Ахборотнинг кимматлилиги ва талаб килинадиган химоянинг ишончлилиги бир-бири билан бевосита боглик.
Химоялаш тизими узлуксиз, режали, марказлаштирилган, максадли, аник, ишончли, комплексли, осон мукаммаллаштириладиган ва куриниши тез узгартириладиган булиши керак. У одатда барча экстремал шароитларда самарали булиши зарур.


Ташкилотлардаги ахборотларни химоялаш
Ахборот хажми кичик булган ташкилотларда ахборотларни химоялашда оддий усулларни куллаш максадга мувофик ва самаралидир. Масалан, укиладиган кимматбохо когозларни ва электрон хужжатларни алохида гурухларга ажратиш ва никоблаш, ушбу хужжатлар билан ишлайдиган ходимни тайинлаш ва ургатиш, бинони куриклашни ташкил этиш, хизматчиларга кимматли ахборотларни таркатмаслик мажбуриятини юклаш, ташкаридан келувчилар устидан назорат килиш, компьютерни химоялашнинг энг оддий усулларини куллаш ва хоказо. Одатда, химоялашнинг энг оддий усулларини куллаш сезиларли самара беради.
Мураккаб таркибли, куп сонли автоматлаштирилган ахборот тизими ва ахборот хажми катга булган ташкилотларда ахборотни химоялаш учун химоялашнинг мажмуали тизими ташкил килинади. Лекин ушбу усул хамда химоялашнинг оддий усуллари хизматчиларнинг ишига хаддан ташкари халакит бермаслиги керак.


Химоялаш тизимининг комплекслилиги
Ҳимоя тизимининг комплекслилигига унда хукукий, ташкилий, муҳандис – техник ва дастурий – математик элементларнинг мавжудлиги билан эришилади. Элементлар нисбати ва уларнинг мазмуни ташкилотларнинг ахборотни ҳимоялаш тизимининг ўзига хослигини ва унинг такрорланмаслигини ҳамда бузиш қийинлигини таъминлайди.
Аниқ тизимни кўп турли элементлардан иборат, деб тасаввур қилиш мумкин. Тизим элементларининг мазмуни нафақат унинг узига хослигини, балки ахборотнинг қимматлилигини ва тизимнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ҳимоя даражасини аниқлайди.
Ахборотни ҳуқуқий ҳимоялаш элементи ҳимоялаш чораларининг ҳақли эканлиги маъносида ташкилот ва давлатларнинг узаро муносабатларини юридик мустаҳкамлаш хамла персоналнинг ташкилот қимматли ахборотини ҳимоялаш тартибига риоя қилиши ва ушбу тартибни бузилишида жавобгарлиги тасаввур қилинади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling