Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш
Download 1.99 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пакетли вирус
- Тармоқли вирус
- Windows вируслари.
- Паразитли вирус
Резидент вирус норезидент вирусдан фарқлироқ тезкор хотирада сақланади.
Р езидент вирусларнинг яна бир кўриниши бут вируслар бўлиб, бу вируснинг вазифаси винчестер ва эгилувчан магнитли дискларнинг юкловчи секторини ишдан чиқаришдан иборат. Бут вирусларнинг боши дискнинг юкловчи бут секторида ва думи дискларнинг ихтиёрий бошка секторларида жойлашган бўлади. Пакетли вируснинг бош қисми пакетли файлда жойлашган бўлиб, у операцион тизим топшириқларидан иборат. Гибридли вирусларнинг боши пакетли файлда жойлашади. Бу вирус хам файлли, ҳам бут секторли бўлади. Тармоқли вируслар компьютер тармокларида тарқалишга мослаштирилган, яъни тармоқли вируслар деб ахборот алмашишда тарқаладиган вирусларга айтилади. Вирусларнинг турлари: 1) файл вируслари. Бу вируслар сом, ехе каби турли файлларни зарарлайди; 2) юкловчи вируслар. Компьютерни юкловчи дастурларни зарарлайди; 3) драйверларни зарарловчи вируслар. Операцион тизимдаги соnfig.sys файлни зарарлайди. Бу компьютернинг ишламаслигига сабаб бўлади; 4) DIR вируслари. FАТ таркибини зарарлайди; 5) стелс-вируслари. Бу вируслар ўзининг таркибини узгартириб, тасодифий код ўзгариши бўйича тарқалади. Уни аниклаш жуда қийин, чунки файлларнинг ўзлари ўзгармайди; 6) Windows вируслари. Windows операцион тизимидаги дастурларни зарарлайди. Мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1) Энг хавфли вируслардан бири Internet орқали тарқатилган «Чернобиль» вируси бўлиб, у 26 апрелда таркатилган ва ҳар ойнинг 26-кунида компъютерларни зарарлаши мумкин. 2) I LOVE YOU вируси Филиппиндан 2000 йил 4 майда Е-mail оркали тарқатилган. У бугун жаҳон буйича 45 млн. компьютерни зарарлаган ва ишдан чикарган. Моддий зарар 10 млрд. АҚШ долларини ташкил килган. 3) 2003 йил март ойида Швециядан злектрон почта оркали GANDA вируси тарқатилган ва у бутун дунёда минглаб компьютерларни зарарлаган. Бу вирусни тарқатган шахс ҳозир қулга олинган ва у 4 йил камоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Асосланган алгоритмлар буйича дастурли вирусларни куйидагича таснифлаш мумкин. Паразитли вирус — файлларнинг таркибини ва дискнинг секторини узгартирувчи вирус. Бу вирус оддий вируслар туркумидан бўлиб, осонлик билан аниқланади ва ўчириб ташланади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling