Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш
– МАВЗУ: АХБОРОТЛАРНИ СТЕНОГРАФИК ХИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИ
Download 1.99 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Конфиде нци ал ахборо тл арни рухса тс из киришдан ҳамоя лаш. Замона вий комп
4 – МАВЗУ: АХБОРОТЛАРНИ СТЕНОГРАФИК ХИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИ
1. Замонавий компьютер стенографияси; 2. Компьютер стенографияси истикболлари; 3. Компьютер стенографиясининг асосий вазифалари; 4. Конфиденциал ахборотларни рухсатсиз киришдан ҳамоялаш. Замонавий компьютер стенографияси Рухсат этилмаган киришдан ахборотни ишончли ҳимоялаш муаммоси энг илгаритдан мавжуд ва ҳозирги вақтгача ҳал қилинмаган. Махфий хабарларни яшириш усуллари қадимдан маълум, инсон фаолиятининг бу соҳаси стенография деган ном олган. Бу сўз грекча Steganos (махфий, сир) ва Graphy (ёзув) сўзларидан келиб чиққан ва «сирли ёзув» деган маънони билдиради. Стенография усуллари, эҳтимол, ёзув пайдо бўлишидан олдин пайдо бўлган (дастлаб шартли белги ва белгилашлар қулланилган) бўлиши мумкин. Ахборотни ҳимоялаш учун кодлаштириш ва криптография усуллари қўлланилади. Кодлаштириш деб ахборотни бир тизимдан бошка тизимга маълум бир белгилар ёрдамида белгиланган тартиб бўйича ўтказиш жараёнига айтилади. Криптография деб махфий хабар мазмунини шифрлаш, яъни маьлумотларни махсус алгоритм бўйича ўзгартириб, шифрланган матнни яратиш йўли билан ахборотга рухсат этилмаган киришга тусиқ қуйиш усулига айтилади. Стенографиянинг кринтографиядан бошқа ўзгача фарқи ҳам бор. Яъни унинг мақсади — махфий хабарнинг мавжудлигини яширишдир. Бу иккала усул бирлаштирилиши мумкин ва натижада ахборотни химоялаш самарадорлигини ошириш учун ишлатилиши имкони пайдо бўлади (масалан, криптографик калитларни узатиш учун). Компьютер технологиялари стенографиянинг ривожланиши ва мукаммаллашувига янги туртки берди. Натижада ахборотни ҳимоялаш соҳасида янги йўналиш — компьютер стеногряфияси пайдо бўлди. Глобал компьютер тармоқлари ва мультимедиа сохасидаги замонавий прогресс телекоммуникация каналларида маълумотларни узатиш хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган янги усулларни яратишга олиб келди. Бу усуллар шифрлаш қурилмаларининг табиий ноаниқлигидан ва аналогли видео ёки аудиосигналларнинг сероблигидан фойдаланиб хабарларни компьютер файллари (контейнерлар)да яшириш имконини беради. Шу билан бирга криптографиядан фарқли равишда бу усуллар ахборотни узатиш фактининг ўзини ҳам яширади. К.Шеннон сирли ёзувнинг умумий назариясини яратдики, у фан сифатида стенографиянинг базаси ҳисобланади. Замонавий компьютер стеганографиясида иккита асосий файл турлари мавжуд: яшириш учун мўлжалланган хабар-файл, ва контейнер-файл, у хабарни яшириш учун ишлатилиши мумкин. Бунда контейнерлар икки турда бўлади: контейнер-оригинал (ёки «бўш» контейнер) - бу контейнер яширин ахборотни сақламайди; контейнер-натижа (ёки «тулдирилган» контейнер) — бу контейнер яширин ахборотни сақлайди. Калит сифатида хабарни контейнерга киритиб куйиш тартибини аниклайдиган махфий элемент тушунилади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling