Комплекс каршилик ва утказувчанликларни хисоблаш. Комплекс кувватни хисоблаш хақида умумий тушунча ва маълумот ёзиб журналдаги рақам бўйича 1 тадан масала ечаслар
Download 119.12 Kb.
|
3-мустакил иш
Комплекс каршилик ва утказувчанликларни хисоблаш. Комплекс кувватни хисоблаш хақида умумий тушунча ва маълумот ёзиб журналдаги рақам бўйича 1 тадан масала ечаслар. 1-масала. Кучланиши U = 100 В булган узгармас ток тармогига ясси ластинкали хаво конденсатори уланган. Ҳар бир конденсатор пластинкасининг юзи S = 100 см2, уларнинг оралиги d = 2 мм. Конденсаторнинг сигими ва электр майдонининг кучланганлиги аниклансин. Агар диэлектрик сифатида слюда ишлатилса, олинган натижалар қандай узгаради? 2-масала. Пластинкалар оралиги d = 0,3 см булган ясси конденсатор U= 2 0 кВ кучланишга уланган. Агар диэлектрик сифатида электротехник картон ишлатилган булса, конденсаторнинг электр майдони кучланганлиги аниклансин. Агар ҳавонинг электр чидамлилиги Uчид = 32 кВ/см булса, шундай конденсаторни ҳаво оралиги билан бажариш мумкинми? 3-масала. Агар диэлектрик сифатида калинлиги d = 0,5 мм ли слюда ишлатилган булса, ясси конденсатор уланиши мумкин булган энг катта кучланиш аниклансин. 4-масала. Сигими 10 мкФ булган ясси конденсатор пластинкаларининг оралиги d= 3 мм, диэлектрикдаги электр майдоннинг кучланганлиги E= 10 кВ/м булса, конденсатор электр майдон энергиясининг канчага тенглиги аниклансин. 5-масала. Сигими С1 = 100 мкФ, бошлангич заряди q0=0,06 Кл га тенг булган конденсатор, сигими С2 = 44 мкФ ли зарядланмаган конденсаторга параллел уланган. Конденсатор С1 нинг кучланиши конденсатор С2 билан уланишига кадар ва улангандан кейин канчага тенг булган? 6-масала. Сигимлари С1 = 40 мкФ, С2 = 60 мкФ ва С3 = 120 мкФ булган учта конденсатор кучланиши U = 300 В ли манбага кетма-кет уланган. Конденсаторларда кучланишнинг таксимланиши ва уларнинг эквивалент сигими ҳамда учала конденсаторда жамланган энергия аниклансин. 7-масала. 1-расмда тасвирланган занжирдаги конденсаторларнинг эквивалент сигими аниклансин: С1 = С7= 4 мкФ, С2= 1 мкФ, С3=1,4 мкФ, С4 = 0,6 мкФ, С5 = С6 = 1 мкФ. 1-расм.
8-масала. Кучланиши U=220 В булган узгармас ток тармогига икки катламли ясси конденсатор уланган (2-раcм). Диэлектрик сифатида слюда (= 6. d1=4 мм) ва электрокартон ( = 2, d2 = 4 мм) ишлатилган. Пластинканинг юзи S = 10 см2. Конденсаторнинг сигими Сэ ва ҳар кайси изоляция қатламидаги кучланиш U1 ва U2 аниклансин. 9- масала. Аввалги масалада берилганлардан фойдаланиб куйидагилар аниклансин: 1) ҳар бир катлам ва бутун конденсаторнинг майдон энергияси; 2) кар бир катламдаги электр майдон кучланганлиги. 10-масала. Икки катлам изоляцияси булган цилиндрик конденсаторнинг сигими аниклансин Биринчи ва иккинчи катламларнинг диэлектрик доимийси = 2 ва =6 Цилиндрнинг узунлиги l= 1 м. 2-расмда конденсатор цилиндрининг кундаланг кесими тасвирланган. Бу ерда R1= 3 мм, R2 = 7 мм, R3= 13 мм. 2-расм.
Download 119.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling