Мушак тўқимасидан биопсия олиш (кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси) Жарроҳлик усули билан иккибошли ёки болдир мушакларининг пай қисмига яқин жойидан мушак тўқимаси бўлакчаси олиниб, физиологик эритмали стерил шиша идишга солинади. Лаборатор текширувни биопсия қилинган заҳоти ўтказилади. Агар бу текширув маълум муддатга кечиктирилса, мушак тўқималари консервантга солинади ёки музлатилади. Консервант сифатида натрий хлориднинг концентрланган (30-50%ли) эритмасидан фойдаланиш мумкин. Ичак, жигар гельминтозлари ва протозоозларида ўтказилган даволашнинг самарадорлигини назорат қилиш учун намуналар олиш. Ичак гельминтозларда нажас даволангандан 1 ой муддат ўтгандан кейин, ичак протозоозларида эса даволаш ўтказилгандан кейин назорат текшируви аниқланган қўзғатувчига қараб ўтказилади: амебиаз ва балантидиазларда - даволаш курси тугаган куни, лямблиозларда эса нажас 1 ҳафтадан кейин текширилади. Мулоқот орқали юқадиган гельминтозлар даволангандан сўнг: гименолепидозда – 6 ой диспансер кузатуви даврида 3 мартадан кам бўлмаган ҳолатда нажас; энтеробиозда эса 2-3 кунлик оралиқ билан 3 марта перианал суртма текширилади. Биогельминтозларда даволангандан 3-4-5 ойдан кейин, диспансер кузатуви давомида 3 мартадан кам бўлмаган ҳолатда нажас текширилади.
Тугади!
Do'stlaringiz bilan baham: |