АДСОРБЦИОН ИНДИКАТОРЛАРНИ ҚЎЛЛАНИШ МЕХАНИЗМИ: - Усулнинг моҳияти. Аниқланувчи моддани AgNO3 нинг титрланган эритмаси билан чўктиришга асосланган. Усул асосида қуйидаги реаксия ётади:
- Ag+ + X-→Ag X↓
- бу эрда X- = Cl-, Br-, J-, CN-, NCS- ва бошқалар.
- Аргентометрияда стандарт модда – NaCl ёки KCl титрант AgNO3 эритмаси.
- Қўлланадиган индикатор турига кўра аргентометрик титрлашни 4 хил тури мавжуд:
- 1.Гей-Люссак усули – галогенларни кумуш нитрат стандарт эритмаси билан индикаторсиз, бевосита титрлаш. ТОН визуал, яъни кумушни тўлиқ чўкмага тушиши якунлангач, охирги AgNO3 томчисидан эритма лойқаланмайди.
- Камчилиги: етарли кўникма талаб қилади, бажариш учун нисбатан қўпрок вақт кетади. Хозирги кунда кам ишлатилади.
- 2. Мор усули – галогенларни кумуш нитрат стандарт эритмаси билан индикатор калий хромат иштирокида бевосита титрлаш. Усул Cl-, Br- ни аниқлашда қўлланилади. Лекин бу усул J- ва NCS- аниқлашга имкон бермайди, чунки титрлаш вақтида AgJ ва AgNCS чўкмалари билан биргаликда калий хроматни биргалашиб чўкиши содир бўлади.
- 3. Фаянс усули - галогенларни кумуш нитрат стандарт эритмаси билан адсорбцион индикаторлар: флуорессеин, эозин иштирокида бевосита титрлаш. Усул хлоридлар, бромидлар, ёдидлар, сианидлар, тиотсианатларни аниқлашга имкон беради.
- 4. Фолгард усули - NN4NCS ёки KNCS эритмаси билан индикатор NH4Fe(SO4)2 иштирокида кумуш катионлари ёки улар қолдиғини титрлаш усулидир. Галогенид – ионлар, SN-, SCN,- S2- ,CO3-2-, CrO42-, C2O42- AsO43-ва бошқаларни аниқлашда қўлланилади.
- Усулнинг титранти: Усулда титрант сифатида 0,1 Н AgNO3 эритмаси ишлатилади. Кумуш нитрат сувли эритмада беқарор бўлиб, сувдаги органик моддаларни оксидлайди ва ёруғлик таъсирида фотокимёвий парчаланади. Шунинг учун кумуш нитрат эритмаси тақрибий консентратсияда тайёрланади, сўнгра индикатор – K2CrO4 калий хромат иштирокида натрий хлорид стандарт эритмаси билан стандартланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |