- КОМПЛЕКСОНОМЕТРИК ТИТРЛАШ.
- КОМПЛЕКСОНОМЕТРИЯ, Аминополикарбон кислоталарнинг турли ҳоси
- лаларига комплексонлар дейилади. 1945 йилда Геролд Шварсенбах бу бирикмалардан титрант сифатида фойдаланишни таклиф этган. Уларнинг энг оддийси нитрилтриацетат кислота бўлиб, унга, комплексон I дейилади. Аналитик кимёда этилендиаминтетраацетат кислота (комплексон II, ЭДТА) ва унинг натрийлитузи (комплексон III, трилон Б,
- ЭДТА), айниқса, кенг қўлланилади.
- Комплексонометрик титрлашда- Металл ионлари комплексонлар билан сувда эрувчан, кам диссоцияланадиган, барқарор ва доимий таркибли комплекс бирикмалар — комплексонлар ҳосил қилади. Комплексоннинг металл иони билан бирикишида 5 ёки 6 аъзоли ҳалқа — хелат ҳосил бўлади.
- Амалиётда кенг қўлланиладиган комлекс ҳосил қилувчи реагент
| | - ЭТИЛЕНДИАМИН ТЕТРАСИРКА КИСЛОТАНИНГ ИККИ НАТРИЙЛИ ТУЗИ ( Трилон Б )
| | - КОМПЛЕКСОНЛАРНИНГ АНАЛИЗДА ҚЎЛЛАНИШИ.
- Таркибида карбоксил гуруҳи тутган баъзи бир учламчи аминлар, кўпчилик металл ионлар билан жуда ҳам турғун комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Бундай бирикмалар комплексонлар деб аталади.
- ТИТРЛАШНИ БЕВОСИТА ВА БИЛВОСИТА УСУЛЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИШ МУМКИН:
- А)БЕВОСИТА ТИТРЛАШ. Бевосита титрлашнинг бошланишида индикатор миқдори аниқланаётган металл иони билан ранги комплекс ҳосил қилади:
- Me+2+N2Ind →MeInd +2H+
- Титрлаш охирида, яъни реагент ЭДТА эритмасидаги металлнинг ҳаммаси билан реаксияга киришиб бўлгач, индикатор билан ҳосил қилинган комплекс таркибидан металл ионларини тортиб олади ва эритмада индикаторнинг дастлабки ранги чиқади:
- MeInd +H2Y-2→MeY2-+H2Ind
- Демак, металл ионларини бевосита титрлаш учун : КМеЙ-2 > КМеИнд бўлиши керак Бунда КМеY2-металл комплексининг ЭДТА билан ҳосил қилинган комплекси: КМеИнд эса индикаторнинг металл иони билан ҳосил қилган комплекси барқарорлик константалари.
- Б)БИЛВОСИТА ТИТРЛАШ. Агар металл катионининг титрант билан таъсирлашиш тезлиги кичик бўлса, ёки бевосита титрлаш учун индикатор бўлмаса, билвосита усул билан титрланади.
- Бу ҳолда аниқланаётган элементнинг эритмасига консентратсияси аниқ бўлган ЭДТА дан ўлчанган ҳажмдан кўпроқ қуйилади, реаксия охиригача бориши учун бироз кутилади ёки қиздирилади ва реактив (реагент) нинг реаксияга кирмай қолган қисмини Мg+2нинг стандарт эритмаси билан эриохром қора Т индикатори иштирокида титрлаб, металлнинг миқдори ҳисоблаб топилади. Бунда ортиқча ЭДТА миқдорини титрлаш учун барқарорлиги аниқланаётган металлнинг ҳосил қилинган комплексонати барқарорлигидан кичик бўлиши керак. Кўпинча бу мақсад учун ЭДТА нинг ортиқча миқдори МgCl2билан титрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |