\Kомпорит ишлаб чиқариш технологияси
Download 249.52 Kb.
|
Komporit ishlab chiqarish texnologiyasi
Ўртача бетон зичлигининг 10% камайиши конструкция таннархини 3% арзонлаштиради. Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларнинг зичлиги 1700-1800 кг/м3 улар оддий оғир бетонларга нисбатан 25-30% енгил бўлади. Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларни барча турдаги ғовак тўлдирувчилар асосида олиш мумкин. Масалан, девор панеллари ишлаб чиқаришда керамзитни қўллаш ёки конструкцион бетонларда аглопоритни қўллаш яхши самара беради. Кампорит мустаҳкамлигини ошириш учун кўпчиш коэффициентини камайтириш керак, фақат унинг таннархи ўзгаради. Агар уйма зичлиги 400 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархини 100% деб қабул қилсак, у ҳолда уйма зичлик 300 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га камаяди, агар уйма зичлик 500 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га ортади, уйма зичлик 700 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи икки баробар ортади. Кампорит қанчалик оғир бўлса, у шунчалик қимматга тушади. Буни шу билан тушунтириш мумкунки, бир хил сарф харажатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми кўпчиш коэффициентидан ҳам кичик бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг ҳажми камлиги сабабли 1м3 га сарфланган ҳаражат ҳам катта бўлади. Керамзит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчиларни кўпчитиш орқали ишлаб чиқаришда, бойитишда, хомашёни қайта ишлаш, қўшимчалар киритиш каби сарф харажатларни оқлайди, қачонки бу барча ишлар кўпчиш коэффициентини оширса.
Download 249.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling