Сичқон стол ёки шунга ўхшаш бошқа юза устида қандай сурилса, монитор
экранидаги курсор ҳам худди шу тарзда сурилиб боради. Сичқондаги
тугмалар ёрдамида компьютерга турли командалар берилади.
Сичқон график тўпламларда кенг қўлланиладиган меню, пиктограмма каби
объектлар билан манипуляция қилиш амалларини қулайлаштиради. Энг
биринчи компьютер сичқонини Ксерокс фирмасининг ходими
Дуглас
Энджелбарт ихтиро қилган.
Эпл (
Apple) компанияси эса ўзи ишлаб
чиқараётган
Макинтош(
Macintosh) русумли компьютерларни биринчи бўлиб
сичқонлар билан бутлаган.
Тачпад (ингл.
Touchpad) сезгир панель бўлиб, устига қўйилган бармоқ
ҳаракати курсорни ҳаракатга келтиради. Аксарият замонавий ноутбукларда
айнан тачпад қўлланилади. Негаки, ичида ҳаракатчан қисмлар йўқлиги унинг
юксак ишончлилигини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: