Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)
Мавзу 3. Компьютер графикаси операцион тизимлари
Download 106.39 Kb.
|
MMКомпьютер графикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компьютер графикаси операцион тизимлари тузилиши ва таркибига куйиладиган асосий талаблар. MS DOS операцион тизими мухитида компьютер графикаси.
- Microsoft Windows мухитида компьютер графикаси. Асосий терминлар
- Назорат саволлари
- Компьютер графикаси операцион тизимлари хакида умумий маълумотлар ва уларнинг таснифи.
Мавзу 3. Компьютер графикаси операцион тизимлари.
Компьютер графикаси операцион тизимлари хакида умумий маълумотлар ва уларнинг таснифи. Компьютер графикаси операцион тизимлари тузилиши ва таркибига куйиладиган асосий талаблар. MS DOS операцион тизими мухитида компьютер графикаси. Microsoft Windows мухитида компьютер графикаси. Асосий терминлар : Дастурий интерфейс - хисоблаш машинаси доирасида дастурлар ва қурилмаларни ўзаро мувофиқ тарзда ишлашини таъминлаб берувчи воситалар туркуми. Фойдаланувчи интерфейс - бу ЭХМ ёки дастурлар таъминоти билан фойдаланувчи ўртасида мулоқатни ташкил этувчи дастурлар ва аппаратлар мажмуаси. Компьютер графикасининг операцион тизими (КГОТ) - кўп масалали ва кўп ойнали қобиқли мухит бўлиб, у фойдаланувчининг тараққий қилган интерфейси билан таъминланган бўлиб, MS DOS операцион тизими устига қурилган устқурма бўлиб хизмат қилади. График қобиқ - бошқа дастур ёки аппарат воситалари устига қурилган устқурма дастур. Paintbrush тахрирлагичи - бу рангли бир ойнали график тахрирлагич бўлиб, турлича мураккабликдаги рангли расмларни яратиш имконини беради. Назорат саволлари: Компьютер графикасининг операцион тизими деганда нима тушунилади ? КГОТ қандай асосий белгилар бўйича гурухларга бўлинади ? Операцион тизимларнинг асосий қандай турлари мавжуд ? КГОТнинг структурасига ва составига қўйиладиган асосий талаблар нималардан иборат ? MS DOS қандай асосий функционал қисмлардан ташкил топган ? Файл тизими нима дегани ? Ташқи қурилмалар драйверининг асосий вазифаси нимадан иборат? Microsoft Windows нинг асосий график вазифаси нималардан иборат ? Microsoft Windows нинг асосий график имкониятлари қандай стандарт иловаларда ифодаланган ? Paintbrush тахрирлагичи нимадир ? Paintbrush тахрирлагичи расмларининг асосий камчиликлари нимада? Paint тахрирлагичи нимадир ? Paint қандай асосий асбоблар билан таъминланган ? Палитра панели нима дегани ? Paint тахрирлагичи қандай ишга туширилади ? Paint ёрдамида тасвирлар хосил қилишнинг қандай этаплари мавжуд ? Компьютер графикаси операцион тизимлари хакида умумий маълумотлар ва уларнинг таснифи. Операцион тизим деганда ЭХМ ресурсларини бошкариш, амалий дастурларни ишга тушириш ва уларни ташки курилмалар ва бошка дастурлар билан хамкорликда ишлашини таъминлаш хамда фойдаланувчини компьютер билан мулокатини таъминлашни амалга оширувчи дастурий воситалар мажмуи тушунилади. Бунда ресурс деганда ЭХМнинг таркибий кисмлари - микропроцессор, тезкор ёки ташки хотира, ташки курилмалар, дастурлар, улар томонидан бериладиган имкониятларни тушуниш керак. Харбир компьютер операцион тизим билан таъминланиб, у машина уланганда хар доим юкланади. У фойдаланувчи учун хисоблаш тизими билан кулай мулокот (интерфейс) усулини таъминлайди. Бунда дастур ва фойдаланувчи интерфейси булиши мумкин. Дастур интерфейси - курилмалар ва дастурларни хисоблаш машинасида биргаликда ишлашини таъминловчи воситалар матмуидир. Фойдаланувчи интерфейси - фойдаланувчини дастур ёки ЭХМ билан биргаликда ишлаш дастурий ва аппарат воситалари дир. Компьютер графикаси операцион тизими куп масалали, куп дарчали, фойдаланувчининг график интерфейсли тизимли мухитдир. У MS DOS операцион тизими устидан курилган график кобик булиб, одатда MS DOS дан ишга туширилади. Купчилик операцион тизимлар аввалги камчиликларни тузатиш ва янги имкониятларни кушиш оркали узгартирилади ва такомиллаштирилади. Ворпсликни саклаб колиш максадида операцион тизимнинг янги турланиши кайтадан номланмасдан версия номини олади. Операцион тизим версиялари одатда 6.00, 7.00, 3.1, 2.1, 3.5 ва шунга ухшаш унли каср куринишида белгиланади. Бунда нуктагача булган соннинг ортиши операцион тизимга жиддий узгаришлар киритилишидан, бироз узгартиришлар (масалан, факат хаторларни тугрилаш) киритилганини акс эттиради. Версиянинг асосий ракам сони канча катта булса тизим хам шунча куп имкониятларга эга булади. Операцион тизимлар куйидагича таснифланади: бир вактда ишлайдиган фойдаланувчилар сонига кура: бир фойдаланилувчилик, куп фойдаланилувчилик; тизим бошкарувида бир вакта бажарилидаган жараёнлар сони буйича: бир масалали ва куп масалали; операцион тизим кодининг хоналилиги буйича: 8 хоналик, 16 хоналик, 32 хоналик ва 64 хоналик; интерфейс турига кура: буйрукли (матнли) ва объектга мулжалланган (графикли); фойдаланувчининг ЭХМга кира олиш турига кура: пакетли ишлаш, вактни булиниши ва реал вакт. ресурслардан фойдаланиш турига кура: тармокли ва локал. Хозирги вактда куйидаги операцион тизимлар тенг таркалган: 1.Microsoft фирмасининг дискли операцион тизими (MS DOS), у 1981 йилда IBM PC компьютерининг пайдо булиши билан яратилган. Операцион тизимнинг бу оиласи бирмасалали булиб, куйидаги узига хос хусусиятларга эга. ЭХМ билан мулокот фойдаланувчи томонидан киритиладиган буйруклар ёрдамида амалга оширилади; тизимнинг модуллиги, тизимни бошка ЭХМларга утказилишини осонлаштиради; тезкор хотиранинг нисбатни кичик хажми (640 Кбайтгача) билан ишлаш. DOS операцион тизимининг мухим камчилиги рухсатсиз киришдан химоя килиш воситаларининг йуклигидир. 2.OS/2 операцион тизим оиласи 1987 йил шахсий компьютерларнинг янги PS/2, АТ оилаларини яратилиши муносабати билан IBM фирмаси томонидан ишлаб чикилган. OS/2 куп масалали иккинчи авлод операцион тизимидир. У 32 хонали, графикли, куп масалали IBM PC билан мослаштирилган операцион тизимдир. Бу тизим бирнеча амалий дастурларни параллел ишлашини ва айтни пайтда, бир дастурни иккинчисидан хамда операцион тизимни унда ишлаётган дастурдан химояслашни ташкил килиш имкониятларини беради. OS/2 операцион тизим DOS тизими билан мослаштирилган булгани учун маълумотлардан DOSда хам, OS/2да хам хечкандай узгартиришларсиз фойдаланиш имкониятини беради. OS/2ни бирнеча узгартирилган вариантлари мавжуд: OS/2 Warp 3.0; OS/2 Warp Connect; OS/2 Warp Server/ OS/2нинг, асосий камчилиги- иловаларнинг камлиги, MS DOS еки WINDOWSга караганда бу тизимни камрок оммобопликка олиб келган. 3.UNIX оиласига мансуб операцион тизим-32 хонали, куп масалали.Бу оиланинг энг кучли томони шундаки, биргина тизимнинг узи турли хил компьютерларда- суперкомпьютердан то шахсий компьютергача фойдаланилади. DOS ва WINDOWS учун яратилган купгина амалий дастур иловалари UNIXда хам фойдаланилиши мумкин. 4.Реал вакт операцион тизим оиласи тизимнинг маълум кафолатланган таъсир вактида эга. Бу тизим асосан АСУТПда, узлуксиз ишлаб-чикариш ва жараенларда кулланилади. Реал вакт операцион тизимлари ичида кенг танилганлари- РТМХ, АМХ, ОС-9000 ва бошкалар булиб, DOS ва UNIX тизимлари билан мослаштирилган. 5.Windows оиласи операцион тизими Microsoft фирмаси томонидан ишлаб чикилган булиб, куп масалали, кулай график интерфейси билан таъминланган. Бу тизим хакида куйида туларок баён килинади. Download 106.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling