Мавзу№ 2. Компьютер графикаси асослари
1-мавзу (2 соат)
1.Замонавий ШК асосида электрон графиклар қуришнинг
асосий элементлари ва усуллари.
Электрон графиклар қуришнинг технологик асослари.
Электрон график тасвирлар қуришнинг замонавий усуллари.
2-мавзу (2 соат)
Компьютер графикаси туркумлари, унинг типлари ва хар хил кўринишлари.
Компьютер графикасининг техник-дастурий ва информацион асослари хамда унинг туркумлари.
Компьютер графикасидан фойдаланишнинг асосий қоидалари ва қўллаш сохалари.
Асосий терминлар:
Ифодалашни график усули ёки график тил - бу фикрни ифодалашни фазовий тасвирлашни шартли қийматлари ва қандайдир юзада ифодалашни усуллари ва приемлари тўпламидан иборат.
График образ - ўзи билан боғлиқ бўлган турли хил чизмалар тўплами.
Экспликация - график образнинг маъносини очиб берувчи маълумотлар тўплами.
График символик образи - бу чизмалардан (шартли белгилардан) иборат бўлган образ бўлиб, унинг қийматлари уларни геометрик шакллари билан боғланмаган бўлиб, улар шароитга боғлиқ холда қийматларга эга бўлади.
График геометрик образ - бу изчил геометрик маънога эга бўлган образ бўлиб, мантиқан тенгламани ёки қандайдир мушохадани ифодалайди.
Графикани технологик асослари - икки ўлчовли (ёки уч ўлчовли) график образ орқали махсус ва хаёлан тугал қурилган график образлар ва уларни экспликациясидир.
Зонал тур - майдонни қисмларга бўлиб, хар бир қисмига махсус ном беришдан иборат.
Жадвал тури - бу ўзаро кесишувчи зоналар комбинациясидан иборат.
Интерактив машина графикаси - ўзаро таъсирда бўлган интерактив қурилмалар ёрдамида график тасвирнинг тури, уларни шакли, ўлчамлари ва рангини бошқариш.
Вектор компьютер графикаси - бу экрандаги тасвир экран бўйлаб югуриб ўтувчи электрон нури ёрдамида хосил қилиниб, шу нур иккинчи марта қайтиб келгунча хотирада сақланиб турувчи тасвирга айтилади.
Растрли компьютер графикаси - бунда тасвир уни хосил қилувчи нуқталар (пикселлар, пэллар) ёрдамида хосил қилиниши тушунилади.
Растр - бу горизонтал растр қаторлар тўплами бўлиб, бунда хар бир қатор алохида пэллар йиғиндисидан иборат бўлади.
Назорат саволлари:
Жадвалли тил термини нимани билдиради?
Жадвал ва жадваллаштириш деганда нима тушунилади?
Жадвал қиёфаси нима ?
Экспликация нима ?
Жадвал қиёфаси қандай турларга бўлинади?
График образ қандай талқин қилинади ?
Геометрик, идеографик ва индивидуаллаштириш экспликацияси деганда нима тушунилади ?
Жадвал технологик асоси деганда нима тушунилади ?
Графикада қандай шартли белгилар турлари қўлланилади ?
Зонали ва таблицали тур нима ?
Графикни юкламасини камайтириш қандай амалга оширилади ?
Интерактив машина графикаси деганда нима тушунилади ?
Вектор компьютер графикаси деганда нима тушунилади ?
Растрли тасвир деганда нима тушунилади ?
Компьютер графикаси қандай турларга бўлинади ?
Анимацион, намойиш, безатилган, коммерция, инженер ва илмий графикаларни характерловчи хусусиятлари нималардан иборат ?
График тасвирнинг асосий турлари қанақа ?
Графикларнинг асосий кўринишлари қанақа ?
Компьютер графикасининг асосий қўлланиш сохалари қанақа?
Do'stlaringiz bilan baham: |