Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)


Мавзу№ 2. Компьютер графикаси асослари


Download 106.39 Kb.
bet2/27
Sana08.06.2023
Hajmi106.39 Kb.
#1464637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
MMКомпьютер графикаси

Мавзу№ 2. Компьютер графикаси асослари
1-мавзу (2 соат)
1.Замонавий ШК асосида электрон графиклар қуришнинг
асосий элементлари ва усуллари.

  1. Электрон графиклар қуришнинг технологик асослари.

  1. Электрон график тасвирлар қуришнинг замонавий усуллари.

2-мавзу (2 соат)



  1. Компьютер графикаси туркумлари, унинг типлари ва хар хил кўринишлари.

  2. Компьютер графикасининг техник-дастурий ва информацион асослари хамда унинг туркумлари.

  3. Компьютер графикасидан фойдаланишнинг асосий қоидалари ва қўллаш сохалари.



Асосий терминлар:



  1. Ифодалашни график усули ёки график тил - бу фикрни ифодалашни фазовий тасвирлашни шартли қийматлари ва қандайдир юзада ифодалашни усуллари ва приемлари тўпламидан иборат.

  2. График образ - ўзи билан боғлиқ бўлган турли хил чизмалар тўплами.

  3. Экспликация - график образнинг маъносини очиб берувчи маълумотлар тўплами.

  4. График символик образи - бу чизмалардан (шартли белгилардан) иборат бўлган образ бўлиб, унинг қийматлари уларни геометрик шакллари билан боғланмаган бўлиб, улар шароитга боғлиқ холда қийматларга эга бўлади.

  5. График геометрик образ - бу изчил геометрик маънога эга бўлган образ бўлиб, мантиқан тенгламани ёки қандайдир мушохадани ифодалайди.

  6. Графикани технологик асослари - икки ўлчовли (ёки уч ўлчовли) график образ орқали махсус ва хаёлан тугал қурилган график образлар ва уларни экспликациясидир.

  7. Зонал тур - майдонни қисмларга бўлиб, хар бир қисмига махсус ном беришдан иборат.

  8. Жадвал тури - бу ўзаро кесишувчи зоналар комбинациясидан иборат.

  9. Интерактив машина графикаси - ўзаро таъсирда бўлган интерактив қурилмалар ёрдамида график тасвирнинг тури, уларни шакли, ўлчамлари ва рангини бошқариш.

  10. Вектор компьютер графикаси - бу экрандаги тасвир экран бўйлаб югуриб ўтувчи электрон нури ёрдамида хосил қилиниб, шу нур иккинчи марта қайтиб келгунча хотирада сақланиб турувчи тасвирга айтилади.

  11. Растрли компьютер графикаси - бунда тасвир уни хосил қилувчи нуқталар (пикселлар, пэллар) ёрдамида хосил қилиниши тушунилади.

  12. Растр - бу горизонтал растр қаторлар тўплами бўлиб, бунда хар бир қатор алохида пэллар йиғиндисидан иборат бўлади.



Назорат саволлари:



  1. Жадвалли тил термини нимани билдиради?

  2. Жадвал ва жадваллаштириш деганда нима тушунилади?

  3. Жадвал қиёфаси нима ?

  4. Экспликация нима ?

  5. Жадвал қиёфаси қандай турларга бўлинади?

  6. График образ қандай талқин қилинади ?

  7. Геометрик, идеографик ва индивидуаллаштириш экспликацияси деганда нима тушунилади ?

  8. Жадвал технологик асоси деганда нима тушунилади ?

  9. Графикада қандай шартли белгилар турлари қўлланилади ?

  10. Зонали ва таблицали тур нима ?

  11. Графикни юкламасини камайтириш қандай амалга оширилади ?

  12. Интерактив машина графикаси деганда нима тушунилади ?

  13. Вектор компьютер графикаси деганда нима тушунилади ?

  14. Растрли тасвир деганда нима тушунилади ?

  15. Компьютер графикаси қандай турларга бўлинади ?

  16. Анимацион, намойиш, безатилган, коммерция, инженер ва илмий графикаларни характерловчи хусусиятлари нималардан иборат ?

  17. График тасвирнинг асосий турлари қанақа ?

  18. Графикларнинг асосий кўринишлари қанақа ?

  19. Компьютер графикасининг асосий қўлланиш сохалари қанақа?




Download 106.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling