Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)
Электрон графиклар қуришнинг технологик асослари
Download 106.39 Kb.
|
MMКомпьютер графикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.Замонавий компьютер графикаси ва унинг график интерфейси шахсий компьютерларни жуда ќам оммавийлаштириб юборди.
- Компьютер графикаси туркумлари, унинг типлари ва хар хил кўринишлари .
2.2.Электрон графиклар қуришнинг технологик асослари
Графиканинг технологик асосларини қуришда унинг яққолигини ќам назарда тутиш зарур. Графикани яққолигини оширувчи ва унинг юқлама қобилиятини кўпайтирувчи воситалардан бири бу ранг бериш усулидир. Лекин ранг графикада аралаш-куралашликнинг келтириб чиқармаслиги керак. Масалан, алоќида регионларда аќолини зичлигини кўрсатишда ёки болалар ўртасида ўлим графикасини ифодалашда турли хил регионлар орасида гўёки узилишни ифодалагандек таассурот қолдиради. Бу холда бир хил рангни рақамни қийматига қараб тўқ ёки оч ќолатини ишлатган маъкул. 2.3.Замонавий компьютер графикаси ва унинг график интерфейси шахсий компьютерларни жуда ќам оммавийлаштириб юборди. Амалий дастурлар пакетларини (АДП) кенг тарқалиши шу билан асосланадики, тасвирни коммуникация воситаси сифатида қабул қилиш инсон учун табиийроқ бўлиб бу усулда ќам етарли аниқликка эришиш мумкин. Машина графикасини пассив ва интерактив бўлакларга бўлиш аввалдан маълум. Бундан 20 йил аввал улуғ олимларни, санъат усталарини, спортчиларни, мултипликацион фильмлар қаќрамонларини (масалан, бўри, қуён расмлари), Альберт Эйнштейн расми алфавит рақамли чоп этувчи қурилмалардан чиқариш кенг тарқалган эди. Бунда расм маълум нуқталарга бир хил белгиларни тушириш орқали, ранг тафовут эса баъзи бир жойларда шу белгиларни бир неча марта уриб (тўқ ранг учун), баъзи бир жойларда бир марта тушириб (оч ранг учун) машина қоғози сатхида хосил қилинарди. Тасвирни бундай усулда хосил қилиш пассив машина графикасига тегишлидир. Интерактив машина графикаси (ИМГ) бу шундайки, бунда тасвирнинг холати, унинг шакли, мазмуни, ўлчамлари ва ранги дисплей экранида интерактив қурилмалар ёрдамида динамик равишда узлуксиз ўзгартирилиб, бошқариб турилади. Замонавий шахсий компьютерларда хосил қилинадиган графикалар амалий жихатдан қараганда хаммаси интерактивдир. Пассив машина графикасига планшетли ва барабанли график қурувчи қурилмалар ёрдамида, шунингдек принтер, кино ва видеокамералар ёрдамида хосил қилинадиган тасвирлар киритилади. Бу қурилмалар ёрдамида хосил қилинаётган тасвирга бевосита таъсир қилиб бўлмайди. Дисплей қурилмаси, сичқонча ёрдамида киритиш, клавиатура, сканер қурилмалари орқали тасвир хосил қилишда тасвир жараёнини истаганча бошқариш мумкин. Юқорида кўриб ўтилган хамма тасвир хосил қилиш усуллари нинг умумий томони шундаки, бу ерда тасвир рақамли процессор ёрдамида хосил қилинади. График тасвирни хосил қилишни замонавий усуллари билан яхшироқ танишиш учун компьютер графикасининг икки усулда - растрли ва векторли усулда хосил қилинишини кўриб чиқамиз. Бу икки усулнинг асосий фарқи экран юзаси бўйича нурни характланишини турличалигидадир. Векторли компьютер графикаси - бу усулда векторли дисплейлардан фойдаланилади. Векторли қурилмаларда хотирловчи электрон нурли трубка қўлланилиб , нур экран бўйича берилган траектория бўйича бир марта югуриб ўтади ва шу холат иккинчи буйруқ келмагунча трубка хотира қурилмасида сақланиб қолади. Растрли қурилмаларда тасвир уни хосил қилувчи нуқталарнинг йиғиндиси сифатида пайдо бўлади. (пиксел ва ПЭЛ-лар йиғиндиси). Растр - деб горизонтал қаторларнинг вақт бирлигидаги йиғиндисига айтилади. Бунда хар бир қатор алохида ПЭЛлардан ташкил топади. Нур кетма-кет хар бир қатор бўйлаб югуриб ўтади. Хар бир ПЭЛлардан ўтаётганда нурнинг ёрқинлик даражаси ўзгаради. Дисплейлар турли режимда ишлаши мумкин. Бир қатордаги пикселлар сонини экрандаги қаторлар сонига кўпайтмаси дисплейнинг сезувчанлик даражасини кўрсатади. Сезувчанлик даражаси қанчалик катта бўлса, шунчалик хосил қилинадиган тасвирни сифати хам яхши бўлади, лекин тескари нисбатда аппаратура таннархи қимматлашиб боради. Шахсий компьютерларда ишлатиладиган дисплейлар 2-хил сезувчанликка эга: Паст сезувчанлик - 200 верт. Нуқталар * 320 горизон.нуқталар; Юқори сезувчанлк - 200 верт. Нуқталар * 640 горизон.нуқталар; 2.4.Компьютер графикаси туркумлари, унинг типлари ва хар хил кўринишлари. Компьютер графикасининг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: тижоратга оид намойишларга оид мухандисликка оид илмий кўргазмавий анимацион Тижоратга оид графика электрон жадвалларда ёки берилганлар базасидаги ахборотларни акс эттириш учун хизмат қилади. Бу ахборотлар ЭХМ экранида график шаклида, гистограмма, диаграмма ва хохлаган бошқа шаклларда акс эттирилиши мумкин, керакли графиклар матн изохлари ва маълум жойларда белгили изохлар билан таъминланади. Тижорат графикасига тегишли бўлган амалий дастурлар пакети тасвирни экранда тезда ва керакли сервислар билан ифодалашга қаратилган, чунки тижоратчининг асосий мақсади ахборотларни қайта ишлаш жараёнидаги ўзгаришларни тезда мухокама қилиб, тегишли ўзгартиришлар киритишдан иборат. Тасвирни яққоллигини янада ошириш учун ушбу пакетларга тасвирни экранда бир неча хил графика шаклида тасвирлаш имконияти киритилган. Бу эса ўз навбатида тасвирларни экранда биргаликда кўриб, мулохазалаш имкониятини оширади. Бу пакетларни энг ахамиятли томони шундаки, улар тасвирларни турли хил шаклда беришдан ташқари акс эттирилган графикаларни анализ қилиш имкониятини хам беради. Шу сабабли бу пакетларга турли хил математик анализ усуллари, шу жумладан статистик анализ, эхтимоллар назарияси, иқтисодий жараёнлар башорати каби усуллар киритилганки, улар берилган ахборот тўпламини анализ қилиш имконини беради. Намойиш қилиш графикаси - матн, схема, эскиз каби хужжатларни машина тасвирини хосил қилиб уни намойишга тайёрлаш учун хизмат қилади. Бу ерда энг асосий вазифа - юқори сифатли ва чиройли кўринишдаги тасвирлар хосил қилишдан иборат. Шу типдаги графикаларни энг афзал томони шундаки, бундай тасвирларни тўплами ва кўринишини тезда ўзгартириш мумкин. Инженерлик графикаси - бундай графика чизмачилик, проектлаш ва конструкторлик ишларини автоматлаштиришда кенг қўлланилади. Инженерлик графикаси анализ, синтез, моделлаштириш, матнлаштириш, чизмачилик, бошқариш ва шу каби проектлашни автоматлаштириш ишларини хамма босқичларини ўз ичига олади. Илмий графика - илмий изланишлар учун хизмат қилади ва географик, физик, биологик ва бошқа жараёнларни тадқиқ қилишда қўлланилади. Илмий графиканинг энг асосий мақсади илмий изланишларда хосил бўладиган ахборотларни визуаллаштириш - кўзга кўринарли шаклда ифодалашдир. Айниқса бу йўналиш атом энергияси манбаларини тадқиқ қилишда, космонавтика ва самолётсозликда, географияда ва океанологияда - хуллас қамрови катта бўлган, тез кечадиган жараёнларни ўрганишда жуда қўл келади. Шунингдек, илмий изланишлар натижаларини керакли шаклда диаграммалар, карталар, жадваллар ва турли математик формулалар шаклида тасвирлашда кенг қўлланилади. Кўргазмавий графика - намойиш ва тижорат графикаларининг ривожи бўлиб, шу иккала графика имкониятларини йиғиндиси интеграциясини ташкил этади. Бу графика айрим графикаларини слайдлар кетма-кетлигидан иборат слайдфильм қилиб яратиб, сўнгра уни маълум вақт ичида экранда кетма-кет кўргазма шаклида намойиш этади. Ќар бир слайдни экрандаги тасвири овоз ва визуал эффектлар билан қўшиб олиб борилиши мумкин. Ундан ташқари, тайёр графикни тахрир қилиш имконият ќам мавжуд. Анимацион графика ранг билан ишлашдаги муваффақиятларни инженерлик графикасидаги уч ўлчовли объектларни моделлаштиришдаги ютуқлар билан (масалан, реклама эълонлари ва телекўрсатувдаги бир тасвирни ичига иккинчисини киритиш) қўшиб уйғунлаштирилган. Download 106.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling