Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)


Компьютер графикасининг техник-дастурий ва информацион асослари хамда унинг туркумлари


Download 106.39 Kb.
bet5/27
Sana08.06.2023
Hajmi106.39 Kb.
#1464637
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
MMКомпьютер графикаси

2.5. Компьютер графикасининг техник-дастурий ва информацион асослари хамда унинг туркумлари.

Умумий ќолда графикадаги тасвирлар икки хил кўринишда: икки ўлчовли ёки уч ўлчовли шаклда бўлади. Икки ўлчовли графиканинг дастурий таъминоти (ДТ) Х, У координаталари тизимида юза тасвирини ќосил қилиш имкониятини беради. Бу 2D кўринишидаги тасвирдир.


Уч ўлчовли графиканинг дастурий таъминоти текис экранда Х, У, Z (3D) координаталари тизимида тасвирларни ќосил қилиш имконини беради.
4D графиги - вақт тизимидаги уч ўлчовли тасвирдир. Шунингдек 2,5D туридаги тасвир ќам мавжудир. Бу 2D кўринишли тасвир бўлиб 3D тасвирининг баъзи бир хусусиятлари билан тўлдирилган. (масалан, устунли диаграммада ќар бир устун йўғонлиги ќам кўриниб туради).
График воситаларнинг асосий хусусиятларини (дастурий, техник, информацион ) компьютер графикасини ќар бир синфига тегишли бўлган хоссаларини маълум базавий функциялар тўпламини ажратиб олишга мўлжалланган дастурий таъминотларининг алоќида белгилари билан танишиб чиқамиз.
Тижорат графикасининг дастурий таъминоти базавий функциялар тўпламига қуйидагилар киради:

  • икки ёки уч ўлчовли берилган сонлар массиви;

  • хар бир координат ўқидаги матн белгилари;

  • акс эттириладиган ахборот учун умумий бўлган матн изохи;

  • ўлчов бирлигининг номи ва шакли.

Кўпчилик интеграллашган амалий дастурлар пакетлари график воситаларининг ушбу синфини функцияларини ўз ичига олган. Шунингдек тижорат графикаси учун мўлжалланган махсус амалий дастурлар пакети хам мавжуд.
Берилган икки ўлчовли координат юзасида Х ва У ўқлари билан боғланган холда ёки уч ўлчовли Х, У, Z фазовий координатларда берилади.
2D туридаги графикларнинг хилари:

  • айланма диаграмма - Pie

  • чизиқли график - Line

  • устунли гистограмма - Bar

  • устунли бўлакли гистограмма - Stacred Bar

  • min ва max қийматли диаграмма - HI-LO

  • зонали диаграмма - Arca

  • X ва У ли диаграмма - Х-У

2D туридаги бундай графикларни жадвал процессорларининг энг содда вариантларида хам хосил қилиш мумкин: SC3, 4, LOTUS 1-2-3, FW-1,2,3 ва хоказо.
3D туридаги графика амалий дастурлар пакетининг энг охирги версияларида амалга оширилган. (масала, SC5.6; FW-4; Fax Graph, Statgraphics - 3.5; Quattro Pro 4.0 ва хоказо).
Мукамаллаштирилган график имкониятларга эга бўлган дастурий воситалар нафақат экранда берилганларни акс эттириш усулини танлашга, шунингдек тасвирни экрандаги элементларини ўлчамларини, холатини ўзгартиради, бир жойдан иккинчи жойга кўчиради ва ш.ў. ишларни хам бажаради.
Лекин бу қўшимча имкониятлар, фойдаланувчига қўшимча қийинчиликлар туғдиради хамда графика тузиш вақтини узайтириб юборади.
Кўргазмавий графика амалий дастурлар пакетини кўпинча график тахрирчи билан адаштирадилар. Аслида график тахрирчи шу синфга оид амалий дастурлар пакетининг бир бўлаги, холос.
Масалан, Story board Plus амалий дастурлар пакетида график тахрирчи - Picture Maker, ундан ташқари сценарий тахрирчиси - Story Editor, тайёр слайдфильмларни қўювчи тахрирчи - Story teller ва амалий дастурлар пакетидан керакли бўлакларни кўчирувчи дастур Pictyre Taker хам мавжуд.
Ушбу синфга мансуб бўлган дастурий воситалар қаторига 2D графикасига ишлай оладиган дастурларни хам киритиш мумкин. Улар хосил қилган тасвир ва матнлардан слайд-фильмлар яратишга ва уни турли-туман эффектлардан фойдаланган холда намойиш қилишга имконият яратади: диагонал бўйича, экран марказий нуқтасдан унинг четларига йўналган холда, бир бирини қопловчи икки тўсиқ шаклида ва бошқача эфектлар билан намойиш эта олади.
Бу синфга оид бўлган дастурлар воситасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши зарур:

  • шрифтларни танлаш;

  • рангнинг жилоларини танлаш;

  • чизиқ қалинлигини танлаш;

  • илгари хосил қилинган ва графика кутубхонасидаги тасвирларга мурожаат хамда уларни танлаш;

  • хосил қилинган тасвирни сақлаш ва уни кутубхонага жойлаштириш;

  • тасвирга матнни жойлаштириш;

  • тасвирни қирқиш, улаш ва ўчириш;

  • тасвирларни слайд режимида махсус эффектлар билан биргаликда тамоша қилиш;

  • тасвирларни шархлаш воситалари;

  • иш графикаси воситаларини мавжудлиги.

Ушбу синфга тегишли бўлган кенг тарқалган амалий дастурлар пакети қуйидагилардир:
PC ILLUSTRATOR, PC POINT BRUSH,PC STORYBOARD, PC STORYBORD PLUS, DR.HALLO FANTAVISION, BUKU, BGRAF, BUKOUNT, GRASP.
Юқорида келтирилган АДП-ларнинг энг кейинги версияларини, масалан, Corel Draw 3.0 ва 4.0лар 3D графикаси билан ишлайди, уларда “расм чизиш асбоблари” кўпайтирилган: ретуш воситалари, махсус фильтрлар, фон учун тайёр тасвирлар кутубхонаси ва хоказо. Бу дастурларнинг кўпчилиги мультипликация воситаларини хам ўз ичига олади ва имкониятлари бўйича анимацион графика синфига ўтиб кетади.
Инженерлик графикасини икки асосий функцияси мавжуддир:
объектни конструкциялаш; объект ёрдамида турли хил харакатлар қилиш. Бундай бўлиниш икки координатали тизим концепциясига олиб келади: боғлиқ бўлмаган, мустақил (олам-аро ) тизим. Бунда объект конструкцияланади; координатнинг аппаратли тизими (Autocad).
Инженерлик графикасида биринчи марта реал дунё объектларини уч ўлчовли координатада моделлаштириш имконияти туғилади. Инженерлик графикаси тасвирларни биринчи ўзаро қирралари туташтирилган каркас шаклидаги расмлардан замонавий мураккаб объектларни экранда турли рангларда ва турли кўринишдаги тасвиригача бўлган ривожланиш босқичини босиб ўтди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, кўргазма графикаси тижорат ва намойиш графикасини йиғиндисидан иборат. Шундай қилиб кўргазма графиги тижорат ва намойиш графикаларини базавий функцияларини тўпламидан иборат ва у қуйидаги уч хил масалани ечишга имкон беради:

  • графика ва диаграммалар билан ишлаш;

  • тасвирларни тахрирлаш ва сақлаб қўйиш;

  • кўргазма материалларини режалаштириш ва тайёрлаш.

Бундай синфдаги дастурий таъминотига қуйидагиларни киритиш мумкин:
HARVARD GRAPHIES, FREELANCE PLUS, HOLLYWOOD,MICROSOFT POWER POINT FOR WINDOWS ва хоказо.
Анимацион графика бажариши мумкин:

  • каркасли 3D объектини моделлаштиради ва конструкциялайди, уни мураккаблаштиради ва хар хил шароитда ишлатиб кўради;

  • яратилган каркасли объектни юзасини қоплаш учун кутубхонадан тайёр материални олиш ёки уни ўзи яратиш (текстурани);

  • илгари яратилган моделларни фазода жойлаштириш , бошқача айтганда , яратилган объектлар учун сахна, иш жойини хосил қилиш;

  • объектларни матнлар билан боғлаб чиқиш;

  • ёритиш характерини аниқлаш, ёруғлик манбаларини жой-жойига қўйиш, камерани сахнада жойлаштириш;

  • кадрлар кетма-кетлигини аниқлаш ва кадрдан кадрга уларни силжишини таъминлаш;

  • якка кадрни ёки бир неча кадрларни ранг жилосини, ёруғлигини, сояларни, қараш бурчагини, объектларни ўзаро жойлашишини ва кадрдан кадрга уларни ўзгариши - рендеринг (rendering)ни назарда тутган холда хисобини олиш;

  • якка тасвирни ёки олинган кадрлар кетма-кетлигини экранга фильм сифатида чиқариш.

3D анимацион графикаси АДП сидан ташқари (3D STUDIO TOPAS ва бошқалар) 2D АДП-лари хам мавжуддир. (LIMENA, ANIMATOR PRO). Булар тасвир хосил қилиш учун мўлжалланган тасвирни дастлабки ва охирги кадрларини хосил қилиш учун мўлжалланган тасвирни дастлабки ва охирги кадрларини хосил қилади, қолган оралиқ кадрлар эса автоматик равишда хосил қилинади.


2.6.Компьютер графикасидан фойдаланишнинг асосий қоидалари ва қўллаш сохалари.

Компьютер графикаси қўлланиладиган асосий сохаларни кўрсатиб ўтамиз:



  1. Графикларни чизиш;

  2. Картография-географик, табиий ёки иқтисодий ходисаларни ўзаро чегарадош мамлакатлар, вилоятлар, ўлкалар ва ш.ў.ларни аниқ тасвири;

  3. Чертеж ва конструкторлик ишларини автоматлаштириш.

  4. Моделлаштириш ва мультипликация.

  5. Турли технологик жараёнларни бошқариш-реал дунё масштабида интерактив режимда ишлаш. Технологик жараённи энг керакли нуқталарига ўрнатилган дастлабки ахборот манбаи бўлган датчиклардан келаётган ахборотлар қийматини визуал идрок қилиш.

  6. Канцелярия ишларини автоматлаштириш ва чоп этишни электрон усули.

  7. Реклама ва санъат - қандайдир фикрни ифодалаш ва эстетик ёқимли тасвирлар орқали жамоани диққатини тортиш.

Адабиётлар:





  1. Евдокимов В.В. и другие. Экономическая информатика. Учебник для вузов. СПб. Питер. 1997

  2. Полякова Т.М. Графические средства в экономических информационных системах. Москва: МЭСИ. 1996, 70с.

  3. Программа Power Point. Руководство пользователя для Windows. Москва: Visioneer. 1997

  4. Роджерс Д. Основы машинной графики. Москва. Мир. 1996, 503с.

  5. Фоли Дж., Вэн Дэм А. Основы интерактивной машинной графики. Перевод с англ. Москва. 1995, 385с.

  6. Хирн Д., Беркер М. Микрокомпьютерная графика. Перевод с англ. Москва. 1996, 246с.




Download 106.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling