Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)
Замонавий ШК асосида электрон графиклар қуришнинг асосий элементлари ва усуллари
Download 106.39 Kb.
|
MMКомпьютер графикаси
2.1. Замонавий ШК асосида электрон графиклар қуришнинг асосий элементлари ва усуллари .
Графикни тузиш ва уни тушуниш учун графика элементлари маъноси ва уларни турли холатларда қўшилишини ўрганиш зарур. График ёрдамида тайёрланадиган воқеликларни тўғри тушуниш уни ташкил этувчи хамма элементларини тўплами мавжуд бўлгандагина мумкин. (шкалалар, сарлавхалар ва ш.ў.). Тасвирлашнинг график усули ёки график тил - бу фикрни ифодалашнинг фазовий тасвирлаш, ёки қандайдир текисликда шартли равишда акс эттириш усулларининг тўпламидир. График тасвирлашнинг намуналари - геометрик карталар,иқтисодий анализнинг диаграммалар тизими, корхонларнинг структура схемалари ва бошқалар. Қандайдир фикрлар тўпламини ифодаловчи чертежларни тузиш жараёни графиклаштириш дейилади, унинг натижаси эса - графика дейилади. График шартли равишда воқеликни ёки қандайдир жараённи тасвирлайди. Графикада қўлланиладиган хамма белгилар - бу ғоялар белгиси, графикни ўзи яхлит холатда ғоялар тўпламини ифодалашдир. Графикада унинг икки хил элементи ажралиб туради: график қиёфа ва эксликация. График қиёфа - бу чизмалар тўплами бўлиб, ўзаро боғланишлари билан биргаликда тушунилади. Экспликация - график образнинг маъносини очиб берадиган маълумотлар тўплами. График образ символлик ёки геометрик шаклда бўлиши мумкин. Шартли белгилар ёрдамида тузилган, маъноси унинг геометрик шаклига боғланмаган бўлиб, шароитга боғлиқ холда тушуниладиган образлар символик образларга тегишлидир. Шартли белгилар қандайдир тушунчалар (символлар) билан пухта боғланган бўлиши, аниқ бир област белгилар тўплами эса символикалар билан ифодаланиши мумкин. Символик кўринишдаги икки ўлчовли график образлар графикани ташкил этади. Геометрик маънога эга бўлган, шу шаклда бирор тенгламани ёки тенгсизликни ифодаловчи образ геометрик графика дейилади. Масалан, инфляцияни ўсишини кўрсатувчи эгри чизиқ шу кўринишда эмас, балки иқтисодий категория сифатида қизиқарлидир. График образ координат системаси ёрдамида масштаблаштирилган шкала, ўлчов бирлиги номли тур, графика умумий сарлавќаси, умумий ва хусусий тушунтириш усули, сонлар чизиғи тўлдирувчиси ва қайтарилувчи сонлар сифатида тушунилади. График образ бутун сон кўринишида ифодаланиши мумкин. Графика экспликацияси уч хил кўринишга эга бўлиши мумкин: геометрик, идеографик ва хусусийлашган. Идеографик экспликация - шартли белгиларни маъносини тушунтиради-фигурали, чизиқли, фонли ва бошқалар (агар бу белгилар стандартлаштирилмаган бўлса), бу шартли белгилар графика элементларига аниқ бир маъно бағишлайди. Геометрик экспликация - координат ўқлари, тур, шкалалар, масштаблар. Улар ёрдамида геометрик қиёфалар геометрик хусусиятларга эга бўлади, чунки бу воситалар ёрдамида геометрик юзалар хоссаларидан фойдаланилади. Хусусийлашган экспликация - сарлавќалар, тушунтиришлар (чиқиш сонлари ва белгиларга). Бу тушунтиришлар графиканинг ушбу билимлар доираси бутун мажмуасида қандай жой эгаллаганини кўрсатади ва тил нуқтаи назаридан графиканинг энг зарурий элементи ќисобланади, чунки усиз графика ќеч қандай маънога эга бўлмайди. Экспликациядан ташқари графикада қўшимча маълумотлар ќам бўлиши мумкин: рақамли маълумотлар, такрорланувчи қийматлар ва х.к. Графика билан ифодаланувчи мантиқий қайта ишлаш жоиздир, уни қандайдир белгисига кўра гурухлаш эса бутун бир ахборот тўплами тўғрисида хукм чиқаришга асос бўлади. Берилган ахборотларни хронологик кетма кетлиги бузилган тақдирда, графика бутунлиги таассуроти бузилади. Шундай қилиб графика - бу махсус, фикран яхлит ќаёлий қурилмаларнинг (ансамблларнинг) икки ўлчовли (ёки уч ўлчовли) тасвирда ифодаланган график қиёфаси ва унинг экспликациясидир. Графиклар қуришнинг технологик асосини ташкил этиш муносабати билан, уларда ишлатиладиган шартли белгиларни кўриб чиқамиз. Шартли белгилар - булар шундай чизмаларки, улар берилган сифат кўрсаткичларини шартли белгиларда ифодалайди. Бир хил тушунчаларни белгилашда - бир хил шартли белгилардан, турли тушунчаларни белгилашда турлича белгилар ишлатилади. Натижада, тўлиқ шу билан бирга даражаланган қиёфа вужудга келади: фигурали (харфлар, рақамлар, очиқ ва ёпиқ фигуралар схематик ва картина кўринишидаги тасвирлар); чизиқлар (нисбатларни белгилаш учун, алоқа чизиқлари, геометрик ўлчовларни кўрсатиш учун (узунлиги, йўналиши, кўриниши ва ќ.); фон белгилари - майдон ва юзаларни ранг билан ёки штрихлар билан уларни хусусиятларини кўрсатиш учун қоплаш. Шартли белгилар чизма юзасида маълум бир тартибда жойлаштирилади. Масштабсиз графикларда белгилар эркин монтаж кўринишида, зонал ва жадвал тури кўринишида берилади. Бу ерда графикани ёрқинлаштирувчи восита сифатида рангдан фойдаланилади. Зонал тури - берилган майдонни бўлакларга бўлиб, ќар бир бўлакка махсус қийматни бириктириб қўйиш. Хар бир зона горизонтал ёки вертикал полоса шаклида бўлиб, ўз сарлавќасига эга бўлади. Жадвал тури - бу ўзаро кесишувчи зоналарнинг комбинациясидан иборат. Графикларни тузишда, унинг технологик асосларини куришда унинг юклаш муаммосини - графикка чиқариладиган чизмалар сонини ќам назарда тутиш керак. Бу ерда қўйиладиган асосий талаб - график томонидан кўрсатиладиган комплекснинг энг асосий қисмлари биринчи навбатда кўрсатилиб, деталлар сояда, иккинчи навбатда иккинчи даражали деталлар, учинчи навбатда ёрдамчи деталлар кўрсатилади ва хакозо. Графикнинг юкламасини камайтириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилади: Кетма кет деталлаштириш усули (битта график ўрнига, дастлабкисига ўхшаш графиклар серияси тузилади. ) Уланиш усули (умумий тизимга бирлаштирилган ва бир неча турли хил нуқталардан олинган тасвир). Асосий контур усули (умумий контурга эга бўлган графиклар сериясини тузиш ва ќар бир графикка ўз характерига мос келувчи чизмалар тушириш.) Оддий солиштириш усули (бир бирига боғлиқ бўлмаган ва бир хил қоидалар асосида тузилган графикларни тўплаш). Download 106.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling