Kompyuter injiniring” fakulteti iv-bosqich 12-19-sirtqi ta`lim talabasining “Amaliy paketlar” fanidan


MathCAD пакети математик ва физик-кимёвий формулаларга, ҳамда ўзгармасларга асосланган ёрдамчи қўлланмалар билан бойитилган. MathCAD


Download 151.21 Kb.
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi151.21 Kb.
#1582390
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 MI KI-12-19 sirtqi talabasi Raxmatov Javohir

MathCAD пакети математик ва физик-кимёвий формулаларга, ҳамда ўзгармасларга асосланган ёрдамчи қўлланмалар билан бойитилган.
MathCAD пакетида турли соҳалар бўйича электрон дарсликлар яратиш мумкин. Масалан: оддий дифференциал тенгламаларни ечиш, статистика, термодинамика, бошқарув назарияси, материаллар қаршилиги ва бошқалар бунга мисол бўла олади.
Фойдаланувчи ўз олдига қўйилган масалани ечиш билан чекланибгина қолмай, физикавий масалаларни ечишда ўлчамларни ҳисобга олиш имкониятига эга. Бунда фойдаланувчи бирликлар системасини ҳам танлаши мумкин.
Бундан ташқари MathCAD муҳити анимация воситаси билан қуролланган, бунда тузилган моделларни нафақат статик (ўзгармас), балки динамик (анимацион клиплар) ҳолда яратиш мумкин.
MathCAD муҳити белгили математика элементлари билан бойитилган бўлиб, бунда масалани нафақат сонли ечиш, балки аналитик усулда ҳам ечишга имконият яратилган.
MathCAD муҳитидан чиқмаган ҳолда бошқа сервердаги ҳужжатларни ишлатиш ва Интернет тавсия қиладиган юқори информацион технология имкониятларидан фойдаланиш мумкин.
3. MathCAD тизими интерфейси тавсифи
MathCAD интерфейси Windowsнинг барча дастурлари интефейсига ўхшаш. MathCAD ишга туширилгандан сўнг унинг ойнасида бош меню ва учта панель воситаси чиқади: Standart (Standart), Formatting (Formatlasҳ) va Matҳ (Matеmatika).
MathCAD ишга тушганда автоматик равишда унинг ишчи ҳужжат файли Untitled 1 ном билан очилади ва унга Worksҳet (Иш варағи) дейилади. Standart (Стандарт) воситалар панели бир неча файллар билан ишлаш учун буйруқлар тўпламини ўз ичига олади.
Formatting (Форматлаш) формула ва матнларни форматлаш бўйича бир неча буйруқларни ўз ичига олади. Matҳ (Математика) математик воситаларини ўз ичига олган бўлиб, улар ёрдамида символлар ва операторларни ҳужжат файли ойнасига жойлаштириш учун қўлланилади.
Қуйидаги 1-расмда MathCAD юклангандан кейинги ишчи ойнаси кўриниши

1-rasm. MathCAD юклангандан кейинги ишчи ойнаси кўриниши.


Download 151.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling