O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI QARSHI FILIALI
“KOMPYUTER INJINIRING” FAKULTETI
IV-BOSQICH 12-19-SIRTQI TA`LIM TALABASI
RAXMONOVA FOTIMANING
“Amaliy paketlar” fanidan
MUSTAQIL ISHI
Bajardi: Raxmonova F
Qabul qildi: Abduvaliyev A
QARSHI – 2023
MathCAD тизими, вазифалари, имкониятлари, интерфейси
Режа:
1. MathCAD тизими ва унинг вазифалари
2. MathCAD тизими ва унинг имкониятлари
3. MathCAD тизими интерфейси тавсифи
Таянч иборалар: МАТhемаtikа ( математика), CАД ( автоматик лойиҳалаш системаси), интерфейси.
MathCAD тизими ва унинг вазифалари. MathCAD бу математиканинг турли соҳаларидаги масалаларини ечишга мўлжалланган ажойиб системадир. Дастурнинг номланиши иккита сўздан иборат бўлиб – МАТhmatika (математика) ва CАД ( автоматик лойиҳалаш системаси).
MathCAD ни ўрганиш жуда осон бўлиб, уни ишлатиш соддадир. Ушбу дастурни бошқариш Windows муҳитида олдин ишлаганлар учун интуитив тушинарлидир. MathCADни жуда кўп соҳаларда содда ҳисоблашларни ҳисоблашдан тортиб то электрик схемаларни қуришгача ишлатиш мумкин.
MathCAD формула, сонлар, матнлар ва графиклар билан ишлайдиган универсал системадир. MathCAD тили математика тилига жуда ҳам яқин, шу сабабли унда ишлаш математиклар учун жуда осон.
Замонавий компьютер математикаси математик ҳисобларни автоматлаштириш учун бутун бир бирлаштирилган дастурий тизимлар ва пакетларни тақдим этади. Бу тизимлар ичида MathCAD оддий, етарлича қайта ишланган ва текширилган математик ҳисоблашлар тизимидир.
Умуман олганда MathCAD – бу компьютер математикасининг замонавий сонли усулларини қўллашнинг ноёб мажмуаси. У ўз ичига кўп йиллар давомида математиканинг ривожланиши натижасида йиғилган тажрибалар, қоидалар ва математик ҳисоблаш усулларини жамлаган.
MathCAD пакети муҳандислик ва математик ҳисоб ишларини бажариш учун дастурий восита бўлиб, унинг ёрдамида ўзгарувчи ва ўзгармас параметрли алгебраик ва дифференциал тенгламаларни ечиш, функцияларни таҳлил қилиш ва уларнинг экстремумини излаш, топилган ечимларни таҳлил қилиш учун жадваллар ва графиклар қуриш мумкин. MathCAD мураккаб масалаларни ечиш учун ўз дастурлаш тилига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |