O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
FARG‘ONA FILIALI
“Kompyuter injiniringi” fakulteti
“Axborot texnologiyalari” kafedrasi
“Zamonaviy Iqtisod” fanidan
Mustaqil ishi
Bajardi 711-19 guruh Nasriddinova.Sh
Мавзу: Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш.
Режа
1.Инфляция нима?
2.Инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари.
3.Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати
1. Инфляция - лотинча “инфлатио” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.
Хўш пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади?
П улнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.
Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.
Эътибор беринг! Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади.
Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, маълум бир товар ва хизматлар умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |