Компютер турлари


М онитор - дисплей ёки экран


Download 2.13 Mb.
bet13/77
Sana03.08.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1665044
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

М онитор - дисплей ёки экран. Маълумотларни экран оркали фойдаланувчига чиқариш қисми. Мониторлар диогонал узунлиги 14 - 27 дюймгача) ва нуқталар ўртадаги масофа (0,25 - 0,39 милиметгача) билан фарқланади. Бундан ташкари мониторлар рангли ва монохром (2 рангли) бўлади. Қанча мониторда диогональ узунлиги катта бўлса, шунча шу монитор кўпроқ маълумотларни кўрсата олади. Қанча нуқталар ўртасидаги масофа кичкина бўлса, шунча экрандаги маълумотлар аниқ холда кўринади. Охирги йиллар аналог мониторлар билан бирга суюқкристалли мониторлар, текис экранли мониторлар ва рақамли мониторлар кенг қўлланилмокда.
Клавиатура. Маълумотларни киритиш қисми. Клавиатуралар тугмалар сони (101-109 тугмали) бўйича фаркланади. Охирги йиллар бозорларга мультимедия клавиатуралар чиқара бошлаган. Уларда қўшимча компьютер ва товушни бошқариш тугмалари қўшилган. Бу клавиатураларда қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Клавиатура ёрдамида биз асосан маълумотларни киритамиз. Клавиатура харфлар жойланиши бўйича инглиз (QWERTY) ва француз (AZERTY) стандартларига бўлинади.

Клавиатура 5 қисмдан иборат:
Асосий ёки алфавит тугмалари: Бу қисми 57та тугмадан иборат: 37 лотин харф ва белгилар, 10 ракам ва 10 махсус тугмалар. Функционал тугмалар: Махсус буйруклар ва амалларни бажариш тугмалари F1 - F12. Хар хил программалар бу тугмаларга хар хил амалларни бажаради.
Йўналиш тугмалари: Курсор жойланишини ўзгартиради. Курсорни битта белги чапга, юқорига, ўнгга ва пастга силжитиш.
Ёрдамчи тугмалар: Home - Сатр бошига ўтиш. End - Сатр охирига ўтиш. PgUp - Бир сахифа юқорига ўтиш. PgDn - Бир сахифа пастга утиш. Insert - Белгиларни ўчириб устига ёзиш ёки уларни силжитиб ўртасига ёзиш холатини ўртнатиш. Delete - Кейин (ўнгда) жойлашган битта белгини ўчириш.
Рақамлар тугмалари: Рақамларни киритиш учун клавиатура. 0-9 гача рақамлар ва /,*,-,+ белгилари ишлатилади.
Сичқонча. Амалларни танлаш қисми. Сичқончалар тугмалар сони (2 ва 3 тугмали) ва ишлаш холатлари (трекбол ва сенсор панел) бўйича фарқланади. У 3 хил бўлади: стандарт, трекбол ва сенсор панел. Стандарт сичқончалар стол устида ишлатиш зарур бўлган, сенсор панел билан трекболлар эса ноутбуклар учун яратилган ва улар пастки панели ичига ўрнатилган бўлади.
Принтерлар. Маълумотларни босмага чиқариш қисми. Принтерлар лазер, матрицали (игнали) ва сепувчи турлари бор. Хар бири ишлаш холати, тезлиги, босмани сифати ва нархи, хамда ранглар бўйича фарқланади. Матрицали принтерлар печатлаш машинага ўхшаган холда ишлайди. Коғоз ва игнали қурилма ўртасида қора рангли лента жойлашади ва игналар лентага урилганда коғозда нуқталар пайдо бўлади. Бу принтерлар нархи ўртача, улар жуда секин ва шовқинли ишлайди, босмани сифати жуда паст, рангсиз, лекин босмани нархи жуда арзон. Ишлаш вақтида краскаланган лента керак бўлади. Сепувчи принтерларда коғоз устидан краска жойлашган қурилмалар харакатланади ва керакли жойда краска билан нуқта қолдирилади. Сепувчи принтерлар нархи паст, улар ўртача тезликда ва ўртача шовқин билан ишлайди, босманинг сифати ўртача, рангли бўлиши мумкин, босмани нархи қиммат. Ишлаш вақтида краскалар керак бўлади. Лазер принтерларни печатлаши нусха кўчириш аппаратлари ишлашига ўхшаш холда бўлади. Коғоз магнитланган қурилма устидан ўтиб керакли жойлар магнитланади, кейин махсус порошок жойлашган қурилма тагидан ўтиб магнитланган жойларга порошок ёпишади ва кейин иссик қурилма устидан коғоз ўтиб шу порошок эрийди ва нуқта хосил қилинади. Лазер принтерлар нархи баланд, улар юқори тезликда ва шовқинсиз ишлайди, босманинг сифати юқори, рангсиз, босманинг нархи ўртача. Ишлаш вактида порошок керак бўлади.

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling