Компютер турлари
Суюқ кристалли дисплейлар
Download 2.13 Mb.
|
Савол Жавоб Инфо
- Bu sahifa navigatsiya:
- Система блоки.
3.Суюқ кристалли дисплейлар.
Баъзи бир компаниялар ясси индекацион панелларни ишлаб чиқарувчилардан теxнологияни ўрганиб, суюқ кристалли дисплейлар ишлаб чиқишди. Бу дисплейлар LCD дисплей (Liquid-Crystal Display) деб аталади. Уларда доғсиз ясси экран ва кам ишлатиладиган кувват (бундай дисплейларнинг баъзи русумлари 5 Вт ишлатишади, электрон - нурли трубкали мониторлар эса, - 100 Вт ишлатишади) мавжуд. Ранг узатиш сифати бўйича фаол матрицали суюқкристалли панеллар хозирги кунда электрон нурли трубкали мониторлар русумларидан ўзиб кетяпти. Шуни айтиб ўтиш керакки, суюқ кристалли экранларнинг қобилияти электрон нурли трубкаларга қараганда суст ва улар қимматроқ туради. Суюқкристалли дисплейларни бир неча турлари мавжуд, булар: пассив матрицали рангли, актив матрицали рангли (аналогли) ва актив матрицали рангли (ракамли) энг замонавий дисплей. Суюқкристалли экранда поряризацион ёруғлик фильтри иккита алохида ёруғлик тўлқин туғдиради ва фақат қутбланиш текислиги уни ўзига параллел бўлган тўлқинни ўтказади. Суюқ кристалли мониторда, биринчи ўқига перпендикуляр қилиб иккинчи ёруғлик фильтрни жойлаштирсак, ёруғлик ўтишини тўлиқ бартараф этишимиз мумкин (экран тўқ қора бўлади). Иккинчи фильтр қутбланиш ўқини айлантирсак, яъни ёруғлик фильтри ўқлар орасидаги бурчакни ўзгартирсак, ёруғлик энергиясини ўтувчанлик сонини, яъни экран ёруғлигини хам ўзгартиришимиз мумкин бўлади. Рангли суюқ кристалли экранида тасвирни хар бир пикселига учта ячейкаси бўлган яна бир қўшимча ёруғлик фильтри бор - қизил, яшил ва кўк нуқталарни акс этиш учун биттадан ячейка ёруғлик тўлқини суюқ кристалли ячейка орқали ўтади, лекин ҳар бир ранг ўз ячейкасига эга. Суюқкристаллар стержен сифатли молекулаларни ифодалайди, уларни xусусияти суюқликка ўxшайди. Бу суюқлик ўзидан ёруғликни бемалол ўтказади, уни кутбланиш текислиги оптик ўкига параллел, аммо, молекулалар электр заряди таъсири остида ўз юналишини ўзгартиради. Бир вактда бундан ўтувчи ёруғлик тўлкинни кутбланиш текислиги юналиши ўзгаради. Бирок моноxром суюқ кристалли мониторда ранг фильтри мавжуд эмас, унда бўлинишнинг бир элементига кул ранг градациясини узатиш учун бир нечта суюқ кристалли мониторларда хар бир ячейка ёруғлиги билан транзистор орқали ўтувчи электр заряди (аникроғи кучланиш) бошқаради. Транзисторларнинг номерлари экран матрицасидаги мазкур ячейканинг қатор ва устунининг рақамига тенг бўлади. Транзисторлар сонини (устин ва қаторлар бўйича) экран катталиги аниклайди. Масалан, 800CH600 катталикдаги экран горизонтал бўйича 800 ва вертикал бўйича 600 та транзисторга эга. Ячейка келадиган кучланиш импулъсига шундай таъсир киладики, ўтувчи ёруғлик тўлкинининг кутбланиш текислиги бурилади, бунда кучланиш канча юқори бўлса, бурилиш бурчаги хам катта бўлади. Ячейкани барча кристалларини тўлик ўзгариши, масалан, ёкилган холатига мувофик бўлади ва тасвирнинг максимал контрастини аниклайди. Шундай килиб, кўшни ячейкаларнинг кутбланиш текислигини юналишларида ўзгаришлар канча катта бўлса, тасвирнинг контрасти шунча юқори бўлади. Пассив матрицали суюқ кристалли монитор ячейкасига пулъсловчи кучланиш узатилади, шунинг учун улар тасвир ёруғлиги билан актив матрицали суюқ кристалли монитордан колиб кетади. Актив матрицали суюқ кристалли мониторларни хар бир ячейкасига доимий кучланиш берилади. Тасвир ёруғлигини баъзи бир конструкцияларда яxшиланиши учун бошқарув усули ишлатилади. Уни иккиламчи сканерлаш дейишади ва унинг ускунаси - иккиламчи сканерлашли суюқ кристалли мониторлардир (double-scan LCD). Экран мустақил ишлайдиган иккита бўлакка (юқори ва куйи) бўлинади. Бу ячейкага тушадиган импулъслар орасидаги интервалларни кискаришига олиб келади. Иккиламчи сканерлаш тасвир ёруғлигини оширибгина колмай, экран реакцияси вактини хам туширади, чунки янги тасвир яратилишига вактни кискартиради. Шунинг учун иккиламчи сканерлаш суюқкристалли мониторлар тез ўзгарадиган тасвирни яратиш учун, масалан, телевизион тасвир учун кўпрок тўғри келади. Актив матрицали суюқ кристалли мониторларда хар бир ячейкани алохида транзистор xарита бошкаради. Масалан, 1024CH768 актив матрицали дисплей 786 432 транзисторларга эга. Бу пассив матрицали суюқ кристалли мониторларга караганда, тасвирнинг юқори ёруғлигини таъминлайди, чунки хар бир ячейка импулъсли эмас, балки доимий электр майдони таъсири остида бўлади. Бунда, албатта, актив матрица кўпроқ энергия сарфлайди. Бундан ташқари, хар бир ячейка учун алохида транзистор калити мавжудлиги бундай асбобларни ишлаб чиқарилишини мураккаблаштиради ва уларни қимматбахо қилади. Актив матрицада бўлганидек, пассив матрицали суюқкристалли мониторларда хам иккинчи қутбланган ёруғлик фильтри ячейка орқали ўтувчи ёруғлик микдорини бошқаради. Ячейкалар ёруғлик фильтри оркали ўтадиган кутблаш текислигига иложи борича якин ўтадиган килиб ёруғлик тўлкинини кутблаш текислигини кайтаради. Хар бир ячейкада ёруғлик канча кўп бўлса, пиксел шунча ёруғ бўлади. Моноxромли (ок-кора) суюқ кристалли мониторларда кулранг градацияси (ЦИ гача) ёки ячейка ёруғлиги ўзгариши хисобига, ёки битта пикселга муваффак бўлган ёкилган ва ўчирилган ячейкалар микдори орасидаги мутаносиблиги хисобига яратилади. Рангли суюқ кристалли мониторларда бир пикселга учта ячейка тўғри келади ва уларнинг ёруғлигини бошкарган холда экранда тасвирни турли ранглилигига эришиш мумкин. Хозирги кунда пассив матрицали ва иккиламчи сканерлашли суюқ кристалли мониторларкенг таркалган, чунки тасвир сифати бўйича актив матрицали суюқ кристалли мониторларга якинлаштириб олинди, аммо оддий пассив матрицали суюқ кристалли мониторларга қараганга унча қиммат эмас. Актив матрицали мониторларни ишлаб чираришда учрайдиган жиддий муаммо чикиш назоратида браклаш фоизи юқори: панелларда ишламайдиган ячейкалар хаддан ташқари кўп топилади (асосан транзисторлар бузилгани учун). Бу уларни анча қимматлаштиради, чунки брак махсулот қиймати сифатли махсулот қийматига киради. Энг яxши рангли дисплей - актив матрицали дисплейлардир, ёки хар бир пикселни учта транзистор (қизил, яшил ва кўк ранг учун) бошқарадиган ингичка плёнкали транзисторлардир (TFT). Актив матрицали мониторлар тасвир ёруғлиги бўйича пассив дисплейлардан ошади, шунинг учун улардаги тасвир бурчак остида яxши кўринади. Ҳозирги кунда суюқкристалли мониторлар нафақат портатив компютерларда фаол ишлаяпти, балки стол усти тизимларда хам қўлланила бошлади. Уларни электрон нурли трубкали мониторлардан бир қатор фазилатлари ажратиб туради: Маълумот акс этиши учун монитор экранининг бутун юзи ишлатилади. Масалан, 17 дюймли суюқкристалли мониторларда кўриш доираси - 17 дюйм, электрон нурли трубкали мониторларда эса факат 15 дюйм. Иш жойини тежашга имкон берадиган кичик чукурлиги. Кам энергия ишлатади, натижада иссиқлик кам чиқаради. Суюқ кристалли мониторларда люминофорни “куйишига” га мойил эмас. Дизайнерларни xурсанд қиладигани, мониторни 900 га буриш мумкинлиги. Суюқкристалли мониторларни сотиб олишдан олдин барча камчилик ва ютуқларини ҳисобга олиш керак. Бу мониторларни кенг тарқалмаслигига сабаб - уларнинг юқори нарxи (аммо компьютер аппаратларини таъминлашга таъалуқли нарxи доим тушиб туради). Компьютер кандай курилмалардан иборат ? Компьютерни ички тузилиши хакида кандай маълумотларга эгасиз ? Хозирги кундаги уртача (ташкилот, бухгалтерия, уйда фойдаланиш учун) компьютер асосий параметрларини айтинг Система блоки. Компьютернинг асосий қисми бўлиб, унинг ичида она платаси, микропроцессор (мияси), қаттиқ диск ёки винчестер (доимий хотираси), тезкор ва кэш хотира микросхемалари, она платаси, хар хил ташқи қурилмалар ишини бошқарадиган электрон схемалар - контроллерлар ёки адаптерлар (видео, мусиқа, тармоқ платалари), электр таъминловчи блок хамда юмшоқ ва компакт диск юритувчилар бор. Sistema bloki odatda desktop (yassi) yoki town (minora) ko`rinishida ishlab chiqariladi. Kompyuterning asosiy qismlari sistema blokida joylashgan bo`lib, ular quyidagilardir: Tezkor xotira (RAM-Random Access Memory-ixtiyoriy kirish mumkin bo`lgan) mikroprotsessor, qurilmalar nazoratchilari, (ya'ni kontrolerlar, adapterlar, elektr manbai bilan ta'minlash bloki), yumshoq disk qurilmasi (FDD-Floppy Disk Driver), qattiq disk qurilmasi (HDD-Hard Disk Driver), faqat o`qish uchun mo`ljallangan lazer disk qurilmasi (CD ROM-Compact Disk Read Only Memory), shinalar, modem va boshqa qurilmalar. Sistema blokiga uning parallel (LPT) va ketma-ket (COM) portlari orqali ko`plab tashqi qurilmalarni ulash mumkin. Kompyuterda kiritish-chiqarish portlari kontrolerlari mavjud bo`lib, ular sistema blokining orqa qismida joylashgan slot deb ataluvchi joylar orqali printer, sichqoncha va boshqa qurilmalar ulanishi uchun xizmat qiladi. Kiritish-chiqarish portlari parallel va ketma-ket bo`ladi va ular mos ravishda LPT1-LPT4 va COM1-COM3 deb belgilanadi. Odatda LPT portga printer va COM portga faks-modem, sichqoncha va boshqa qurilmalar ulanadi. Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling