Kompyuterli modellashtirish” fani bo’yicha mustaqil ish-2
plot (x,f,’ранг_чизиқ тури_маркер’
Download 0.55 Mb.
|
Mustaqil ish 2
plot (x,f,’ранг_чизиқ тури_маркер’)
командасидан фойдаланилади. График ранглари - c, m, y, r, g, b, w ва k каби белгиланади (3-жадвал).
Чизиқ турлари тўрт хил белгиланади (4-жадвал).
Графикда маълумотларни кесишиш жойларини махсус нуқталарда акс эттириш мумкин (5-жадвал). 5-жадвал
Масалан, plot (x, f, 'b-+', x, g,'r:x') командаси ёрдамида ҳосил қилинган графикнининг биринчи эгри чизиғи кўк рангда, узлуксиз, маълумотларни
Редактор кўп марта фойдаланиладиган, мураккаб алгоритмли дастурларни яратиш имконини беради, шунингдек бу редакторда терилган дастурларни компьютер хотирасига сақлаш, дастурни тахрирлаш ва унга ишлов бериш анча қулай. Редакторда хосил қилинган файллар м-файллар дейилади.
Хар хил координаталар ўқида қурилган бир нечта графиклар тўпламини кўришни ташкил этиш талаб этилганда, буни икки хил усул билан амалга ошириш мумкин. Биринчи усул figure(n) командасидан фойдаланиб графикларни хар хил (n-та) график ойнада чиқариш. Бунинг учун хар бир plot функциясидан олдин figure(n) командаси қўлланилади. Бу ерда n=1,2,… - график ойнанинг номери.
Иккинчи усул subplot(m,n,p) функциясидан фойдаланиб битта график ойнада хар хил координаталарда қурилган бир нечта графикларни чиқариш мумкин. Ушбу функция график ойнани m та қатор ва n та устунга бўлади. Графиклар юқори қатор бўйлаб кетма кет жойлашади. Графикларни жойлашиш тартиби п билан белгиланади. subplot(m,n,p) функциясидан фойдаланиб битта график ойнада бир нечта функцияларнинг графигини қурамиз (6-расм). Функция параметрларининг ўзгариш диапазони катта бўлганда графикларни логарифмик масштабда қўриш фнкцияларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун MATLAB да координата ўқининг абциссасини - semilogx ординатасини – semilogy ва иккала ўқини хам – loglog логарифмик масштабда ифодаловчи функциялар мавжуд. Баъзида функция графикларини қутбий (polyar координаталарда қўриш талаб этилади. Бунда polar функциясидан фойдаланилади (7-расм).
Топшириқлар: 1-топшириқ. Берилган y(x) ва z(x) функцияларнинг графигини битта координаталар ўқида қуринг. Ҳосил бўлган график ойнани мавзусини, координата ўқларини номларини ва графикларни номларини ёзинг. Графикда координаталар тўрини кўринадиган қилинг. Ҳосил бўлган эгри чизиқларни кўриниши ва кесишиш нуқталарининг тури, ҳамда чизиқларнинг рангларини ўзгартиринг. 2-топшириқ. Юқорида берилган y(x) ва z(x) функцияларнинг графигини битта график ойнанинг хар хил қисмларида алоҳида чизинг. 1.MATLAB да уч ўлчовли графиклар. MATLAB нинг график имкониятлари ҳақида гапирганда (3-D) уч ўлчовли графика ҳақида алоҳида гапириш лозим. Чунки, уч ўлчовли графика икки ўлчовли графикага нисбаттан мураккаброқдир, лекин реал масалаларда кўпроқ қўлланилади. Айнан уч ўлчовли специфик бўлган буйруқларни кўриб чиқайлик. Plot3 – икки ўлчовли графикадаги plot буйруғига ўхшашдир. Уч ўлчовли фазода чизиқлар ва нуқталарни чизади. Координаталар х, у, z векторлар билан берилади ва бу векторлар бир хил узунликка эга бўлишлари зарур. Масалан, ушбу t=0:pi/50:10*pi; plot3(sin(t), cos(t), t) axis square; grid on дастур cheliks фигурасини чизади. Мesh – бу буйруқ уч ўлчовли «тор» ни чизади; surf – бу буйруқ рангланган уч ўлчовли сиртни чизади; fill3 – уч ўлчовли тўлдирилган кўпбурчакларни чизади; Уч ўлчовли графика буйруқларини ишлатишга мисол келтирамиз. Фараз қилайлик, z=f(x,y) икки ўзгарувчили функция графигини ясаш керак бўлсин. Бу шуни бажаришда биринчи қадам берилган z=f(x,y) функциянинг аниқланиш соҳасида такрорланган сатрлар ва устунлардан ташкил топган Х ва У матрицаларни яратишдан иборат бўлади. Кейин бу матрицаларни ҳисоблаш ўтказиш ва функция графигини чизишда ишлатиш мумкин. Meshgrid функцияси иккита х ва у векторлар билан кўрсатилган соҳани Х ва У матрицаларга айлантиради. Кейин бу матрицаларни икки ўзгарувчили функцияни ҳисоблашда ишлатиш мумкин. Х матрица сатрлари «х» вектор нусхалардир, У матрица устунлари эса «у» вектор нусхалардир. Meshgrid буйруғидан фойдаланишни намойиш этиш мақсадида sin(r)/r ёки sinc функциясини кўриб чиқамиз. «х» учун ҳам, «у» учун ҳам бўлган [-8;8] соҳада бу функция қийматларини ҳисоблаш учун Meshgrid функциясига фақат битта вектор – аргументни узатиш керак ва кейин бу вектор иккала йўналишда ҳам ишлатилади: (функциянинг аниқланиш соҳаси тўғрисида гап кетаяпти, ) [x,y]= meshgrid (-8:.5:8); Р=sqrt(x.^2+y.^2)+eps; Р матрицаси координаталар боши бўлган матрица марказидан бўлган масофани сақлайди. eps қийматни қўшишдан мақсад(келгуси қадам) нолга бўлишнинг олдини олишдир, Sinc функциянинг шаклланиши ва Z нинг тўғри графигини тузиш уч ўлчовли сиртга олиб келади: Z=sin(R)./R; Mesh(Z) Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling