Кон лаҳимларида ҳаво ҳаракатланиши қонунлари ва назарий асослари Режа


Маъруза № 7 Вентилятсия ва ҳавфсизлик техникаси участкаси ишини ташкил қилиш


Download 0.58 Mb.
bet5/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1238046
1   2   3   4   5
Bog'liq
м иш

Маъруза № 7
Вентилятсия ва ҳавфсизлик техникаси участкаси ишини ташкил қилиш
Режа
Шамоллатиш ва ҳавфсизлик техникаси участкаси кон устасининг жавобгарлиги
Шамоллатиш ва ҳавфсизлик техникаси участкаси кон устасининг назорати
Шамолллатиш режаси

Ўқув машғулотининг мақсади: Вентилятсия ва ҳавфсизлик техникаси участкаси ишини ташкил қилиш кўникмаларини ўрганиш.

Таянч иборалар: ҳавфсизлик техникаси участкаси, инженер – техник ҳодимларнинг маълумоти ва иш стажи Ҳ.Қ. да регаментасияси, уларнинг ҳуқуқи, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, кон лаҳимлари ва кавжойлари шамоллатиш, шамоллатиш қурилмалари ва иншоатлари, лаҳимлар ва кавжойлардаги шахта атмосфераси, ҳаво таркибидаги газ, чанг ҳарорати, кон лаҳимлари, эхтиёт чиқиш йўллари ва қазиш ҳамда тайёрлов лаҳимлари кавжойлари мустаҳкамлагичлари, чанг бостириш, чанг ва газдан мухофазаланиш воситалари, ёнғиндан сақланиш ва унга қарши кураш воситалари, портлашдан мухофазаланган электр ускуналар, ҳимоя ерга уланишлар

Ҳар бир шахтада шамоллатиш ва ҳавфсизлик техникаси участкаси (ШХТ) ташкил қилинади. ШХТ участкасини участка бошлиғи бошқаради ва у бевосита бош инженерга бўйсунади. Участка бошлиғи ихтиёрида қуйидагилар фаолият юритади : участка бошлиғи ўринбосари, участка механиги, қазиш ва тайёрлов лаҳимлари ҳолатини автоматик тизимда назорат қилиш бўйича ёрдамчи, портлатиш ва ёнғиндан сақланиш ишлари бўйича ёрдамчи, кон устаси, лампа хизмати мастери ишчилари ва кон ишчилари. ШХТ участкаси лавозимларида ишлайдиган инженер – техник ҳодимларнинг маълумоти ва иш стажи Ҳ.Қ. да регаментасияланган бўлиб, уларнинг ҳуқуқи, мажбуриятлари ва жавобгарликлари шахталарнинг У.Т.Х. ва хизматчилари намунавий лавозим йўриқномаларида белгиланган бўлади.
Шамоллатиш ва ҳавфсизлик техникаси участкасининг кон устаси қуйидагилар жавобгар бўлиб, уларнинг ҳолатини назорат қилиади:
кон лаҳимлари ва кавжойлари шамоллатиш, шамоллатиш қурилмалари ва иншоатлари, лаҳимлар ва кавжойлардаги шахта атмосфераси;
ҳаво таркибидаги газ, чанг ҳарорати;
кон лаҳимлари, эхтиёт чиқиш йўллари ва қазиш ҳамда тайёрлов лаҳимлари кавжойлари мустаҳкамлагичлари;
чанг бостириш, чанг ва газдан мухофазаланиш воситалари;
ёнғиндан сақланиш ва унга қарши кураш воситалари;
портлашдан мухофазаланган электр ускуналар, ҳимоя ерга уланишлар ват ок сирқими релесининг ишлаши.
Юқоридагилар билан бир қаторда қуйидагиларни назорат қилади:
кўмир, жинс ва газни тўсатдан отилиб чиқиши, кон зарбаси, эски лаҳимлардан сув, лойқа ва газ оқиб чиқиши (босими) каби ҳодисаларни олдини олишга оид тадбирларнинг бажарилиши;
маҳалли шамоллатиш вентиляторлари ҳаво миқдорини назорат қиладиган аппаратларни тўғри ўрнатиш;
стансионар газ анализаторлари ишлаши ва кўрсатгичларини тўғрилиги;
шипни бошқариш, кон лаҳимларини мустаҳкамлаш ва бурғилаб- портлатиш ишлари паспортига риоя қилиш.
Шамоллатиш планида барча шамоллатиш қурилмалари шартли белгилар орқали туширилган кон лаҳимлари схемаси ва ҳаво струялари йўналишлари кўрсатилади. Шунингдек планида лаҳимдаги ҳаво струяси тезлиги,. м/c; ҳаво сарфи, м3/ мин ва лаҳимнинг ҳақиқий кесим юзаси майдони, м2; вентилятор типи ваунинг унумдорлиги ҳамда депрессияси келтирилади. Шамоллатиш қурилмалари жойлашишидаги, шунингдек шамоллатиш струяси йўналишларидаги ҳар қандай ўзгаришлар бир суткадан кечиктирмай шамоллатиш планида белгиланади.
Шамоллатиш планига тушунтириш ёзуви, шахтани шамоллатишни таъминлашга тегишли тадбирлар рўйхати ҳам қўшилади. Ҳ.Қ. га кўра шамоллатиш ҳисоботига қуйидаги асосий журнал ва китоблар қўшилади:
ҳаво чангланиши бўйича намуналарни таҳлили натижаларини ҳисобга олиш журнали;
метанни ўлчаш натижаларини ҳисобга олиш китоби;
шамоллатиш ускуналари ишини ҳисобга олиш китоби.
Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling