Концепцияси «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайли


Download 162.5 Kb.
bet1/8
Sana23.12.2022
Hajmi162.5 Kb.
#1046997
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5280884499154998735


1-илова

«Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайлини
ташкил этиш ва ўтказиш

КОНЦЕПЦИЯСИ
«Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» сайлини ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни миллий қадриятларга содиқлик ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бугунги кунга қадар аждодларимиздан ёшларимизга бой мерос бўлиб келаётган урф-одат, қадрият ва анъаналаримизни
асраб-авайлашда ўз ҳиссасини қўшишдан иборат.
Ёшлар сайли доирасида ташкил этиладиган лойиҳалар:
«Маҳаллада Наврўз» шиори остидаги маҳалла ёшлар сайли
«Sumalak party» – мазкур лойиҳа халқимизнинг азалий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, лойиҳа доирасида маҳалладаги кексалар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилади. Лойиҳа доирасида дошқозонда ўзбек миллий таомларидан Сумалак тайёрланади ҳамда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилади.
«Уч авлод учрашуви» – мазкур учрашувда маҳалланинг кекса авлод вакиллари иштирок этиб, маҳалла ёшлари билан дилдан мулоқот ўтказишади.
«Варраклар сайли» – мазкур сайл маҳаллада очиқ ва кенг майдонларда ташкил этилади. Сайлда 7-25 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ва болалар ўз қўллари билан ясаган варраклари билан иштирок этишлари лозим. Танлов шаклида ташкил этилаётган мазкур сайл якуни бўйича энг узоққа учган ва энг чиройли дизайнга эга бўлган варраклар сайлнинг кейинги босқичида иштирок этади.
«Миллий халқ ўйинлари» – мазкур мусобақа очиқ майдонларда миллий халқ ўйинларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади. Жумладан, «Миллий кураш», «Тош кўтариш», «Арқон тортиш», «Камондан ўқ отиш», «Улоқ», «Чиллак» ва бошқа кўплаб миллий халқ ўйинларини ташкил этиш, шунингдек, ҳудуднинг миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни саралаш алоҳида тавсия асосида ташкил этилади.
«Ҳар бир ёшга бир ниҳол» – мазкур лойиҳа жойлардаги барча маҳаллаларда ҳамда таълим муассасаларида ташкил этилади. Бунга кўра, сардорлар ва ёшлар ўзлари танлаган майдонларга (келишув асосида) биттадан дарахт экиб, ушбу дарахтга ўз исми шарифи акс эттирилган боғичларни боғлаб қўяди.

Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling