Концепцияси
Мутлақ устунлик назарияси
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2-МАВЗУ-МАЪРУЗА МАТНИ
Мутлақ устунлик назарияси Меркантилистларга кескин зарба берган иқтисодчилардан бири Адам Смит булди. Адам Смит миллат бойлиги тупланган олтин микдорига эмас, балки мамлакатнинг пировард товар ва хизматлар ишлаб чикара олиш кобилиятига купрок богликлигини аник- равшан асослаб берди. Шунинг учун ҳам асосий масала олтинга эга булишда эмас, асосий масала меҳнат таксимоти ва меҳнат кооперацияси хисобига ишлаб чиқаришни ривожлантириш хисобланади. Ишлаб чикарувчилар иқтисодий жихатдан мутлак эркин, мавжуд конунлар доирасида ўз фаолиятлари турини мустакил равишда танлай оладиган шароитларда энг яхши натижага эришиш мумкин. Бу сиёсат "лессе-фер" номини олди. @ «Лессе-фэр» (фр. fr. laissez-faire) — иқтисодиёт ва эркин рақобатга давлатнинг аралашмаслик сиёсати. Адам Смитнинг ташки савдо сиёсати бир канча фаразларга асосланган. У қуйидагиларни аксиома сифатида кабул килади: • Меҳнат ягона ишлаб чиқариш омили; • Тўлик бандликка эришилган, яъни барча мавжуд ресурслардан товар ишлаб чиқаришда фойдаланилади; • Халқаро савдода икки мамлакат иштирок этади, бу мамлакатлар икки хил товар билан ўзаро савдо олиб боради; • Ишлаб чиқариш харажатлари доимий, уларнинг камайиши товарга булган талабни купайтиради; • Бир товарнинг нархи иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан ифодаланган; • Товарни бир мамлакатдан иккинчисига ташиш бўйича транспорт харажатлари нолга тенг; • Ташки савдо чеклашлар ва регламентациялардан холи. Адам Смит карашларига мувофик равишда: • Ҳукумат ташки савдога аралашмаслиги, очик бозорлар режими ва эркин савдони куллаб-кувватлаши керак; • Миллатлар, хусусий шахслар ҳам узлари устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши ва бу товарларни ишлаб чикарилишида бошка мамлакатлар устунликка эга булган товарларга айирбошлаш асосида савдо килиши керак; • Ташки савдо бозорни мамлакат сархадларидан ташкарига кенгайтириш оркали меҳнат самарадорлигини ривожлантиришни рагбатлантиради; • Экспорт мамлакат иқтисодиёти учун ижобий омил саналади, зеро у мамлакат ичкарисида сотиш имконияти булмаган ортикча товарларни сотиш имкониятини беради • Экспортга субсидиялар ажратилиши ахоли учун ортикча солиқ ҳисобланади ва ички нархларнинг ортишига олиб келади, шунинг учун бу субсидиялар бекор килиниши керак. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling