Концепцияси
Халқаро савдонинг классик назариялари
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
2-МАВЗУ-МАЪРУЗА МАТНИ
2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария. Ўрта асрлар феодализмининг тараққиёти даврида денгиз сайёхчилиги ютукларига асосланган буюк жугрофий кашфиётлар янги китьаларга бориш имкониятини берди. Fap6ий ярим шарда топилган олтин ундан пул сифатида фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Миллий давлатлар мустахкамлана борди, уларнинг энг кучлилари эса кучсизларини босиб олиб узларининг колонияларига айлантирди ва ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун кураш олиб борди. Шаҳарлар иқтисодий марказлар сифатида яна ҳам мухимрок аҳамият касб эта бошлади. Санъатдаги Уйгониш даври таълим сохасида ҳам сифат жихатдан янги погонага сакрашга олиб келди. Ана шундай тарихий вазиятда ўз-ўзини таъминлашга каратилган феодал назариялар доирасидан четга чиқа оладиган ва янги хўжалик тизими доирасида товарнинг аҳамиятини асослаб берадиган ҳамда миллий давлатларнинг хорижга экспансияларини амалга ошириши зарурлигини исботлаб берувчи иқтисодий назарияга эхтиёж туғилди. Меркантилизм ана шундай назарияга айланди. Меркантилизм иқтисодий таълимотнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар (Tomas Mun (1571-1641), Charles Davenant (1656-1714) Jaen Baptiste Colbert (1619-1683), Sir William Petty (1623-1687)) томонидан ишлаб чикилган. Меркантилистлар ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган. Меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунё чекланган микдордаги бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши факатгина бошқа мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. Бойликнинг кўпайиши қайта тақсимланиш оркали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир мамлакатга кучли иқтисодиётдан ташкари армия, харбий ва савдо флотини ўз ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошка мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин. Меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш, кишлок хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб ҳисоблашади. Савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралган. Мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби намоёндалари миллий мавкени мустаҳкамлаш учун давлат куйидагиларни амалга ошириши керак деб хисоблайди: • ижобий савдо балансини ушлаб туриш — товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, зеро бу мамлакатга олтин кириб келишини таъминлайди, бу эса $з навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликни оширади; • ижобий савдо колдигини таъминлаш максадида экспортни купайтириш ва импортни кискартириш учун ташки савдони тарифлар, квоталар ва савдо сиёсатининг бошка дастаклари ёрдамида тартибга солиш; • четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки таъкиклаш, мамлакатда казиб олинмайдиган хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш, бу олтин захираларини жамлаш ва тайёр махсулотларнинг экспорт нархларини паст даражада ушлаб туриш имкониятини беради; • колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай савдосини таъкиклаш, факат метрополиягина колонияларда ишлаб чикарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда колонияларда тайёр таварлар ишлаб чиқаришни таъкиклаш оркали уларни метрополия учун хомашё этказиб берувчига айлантириш. Меркантилистик карашлардан иқтисодий тизим тўла бўлмаган бандлик шароитида фаолият олиб бораётганлиги келиб чикади, бунинг натижасида эса четдан кириб келган кушимча олтин ортикча ишчи кучи билан бирлашиши ва ишлаб чиқаришни купайтириши мумкин. Акс холда эса, яъни тупик бандлик назарда тутилса, четдан олтин кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, бу эса ушбу олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling