«кончилик иши» ЙЎналиши талабалари учун кончилик машиналари ва комплекслари фанидан маърузалар матни
Download 323.99 Kb.
|
6-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
- Кон пармалари КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл электропармаларининг техник характеристикалари Кон пармалари Кўрсатгичлари
- СЭР-19М ЭР14Д-2М ЭР18Д-2М ЭРП18Д-2М
- КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл пармаларининг конструкцияси ва ишлаш принципи
- КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Колонкали сверлолар.
«КОНЧИЛИК ИШИ» ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН КОНЧИЛИК МАШИНАЛАРИ ВА КОМПЛЕКСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 2 - МАЪРУЗА ЕР ОСТИ КОН ПАРМАЛАРИ ВА ЗАРБЛИ БУРҒИЛАШ МАШИНАЛАРИ. ЕР ОСТИ КОН ПАРМАЛАРИ ВА ЗАРБЛИ БУРҒИЛАШ МАШИНАЛАРИ. ЕР ОСТИ БУРҒИЛАШ ҚУРИЛМАЛРИ ВА СТАНОКЛАРИ.
КЭM КОНЧИЛИК МАШИНАЛАРИ ВА КОМПЛЕКСЛАРИ Маъруза режаси: КЭM КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Кон пармалари Қўлда ишлатиладиган кон пармалари қаттиқлик коэффициенти f≤4 бўлган кўмир ва юмшоқ тоғ жинсларидан диаметри 40—45 мм ва чуқурлиги 1,5—3 м ли шпурлар бурғулашга мўлжалланган. Бундай пармаларда шпурлар бурғулаш одатда қўлда, айрим ҳолларда енгил таянч қурилмаларида бажарилади. Қўлда ишлатиладиган пармалар массаси 16-25 кг ни ташкил қилади. Кон пармалари кўмир ва юмшоқ тоғ жинсларидан айлантириш усули билан шпурлар бурғулашга мўлжалланган. Кон пармалари қуйидагича синфларга ажратилади: Қабул қилиш энергияси бўйича — электрик, пневматик ва гидравлик; Юритмаси қуввати ва ўрнатилиш усули бўйича — қўлда ва колонкали. КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Кончилик корхоналарида пармаларнинг энг кўп тарқалган тури электр энергиясида ишловчи кон пармаларидир. Бунда юритма сифатида 1,0—1,4 кВт қувватли 3000 айл/мин синхрон частотали уч фазали асинхрон двигателлар ишлатилади. Қўл пармаларининг барчасида хавфсизлик қоидаларига биноан 127 В кучланиш истеъмол қилинади. Кон электропармалари РВ типида портлашга хавфсиз ишлаб чиқарилган бўлиб, газ ва чангга хавфли шахталарда ишлатилади. Кўмир ва юмшоқ тоғ жинсларидан шпур бурғулашда кон пармалари ўқ йўналишидаги босим кучи 200—250 Н бўлиб, бурғулаш тезлиги 0,2—1,0 м/мин дан ошмайди. Қаттиқ кўмирдан шпур бурғулашда бу кучнинг қиймати тахминан 10 маротаба оширилиши керак. Бундай холларда механик узатишли ва кўчирилувчан енгил таянч колонкали ЭРП-18ДМ типидаги электропарма ишлатилади. Мамлакатимиз кончилик корхоналарида асосан тўрт турдаги қўл электропармалари ишлатилади. Кон пармалари КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл электропармаларининг техник характеристикалари Кон пармалари
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл пармаларининг конструкцияси ва ишлаш принципи 1-расм. Илгариланма узатишли ЭРП18Д-2М қўл электропармаси: а – умумий кўриниши; б – кинематик схемаси. Электродвигателдан айлантирувчи момент икки поғонали редуктор ёрдамида шпин¬делга узатилади. Редукторда икки жуфт егритишли z1 – z2 ва z3 – z4 шестернялари жойлашган (1-расм, б). Шпиндель 300 айл/мин частота билан айланади. КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл пармаларининг конструкцияси ва ишлаш принципи СРП11 қўл пневматик сверлоси. Пневматик қўл сверласи (СПР) қаттиқлик коэффициенти f ≥ 4 гача, механик узатувчиси бўлган сверло (СПМ) f=3-5, колонкали масофадан бошқарилувчи (СПК) ва автоматик равишда узатувчи тезлигини ўзгартирувчи (СПКА) сверло f ≥ 12 гача бўлган тоғ жинсларини бурғилашда ишлатилади. Қуввати 1,8 о.к., шпинделининг айланиши 700 айл/мин. КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Қўл пармаларининг конструкцияси ва ишлаш принципи Хиитойда ишлаб чиқарилган ZQSJ-140/4.3 пневматик пармаси техник тавсифи: -Ҳаво босими – 0,4-0,6 МПа; -Энг кичик буровчи моменти – 140 Нм; -Энг кичик айланиш сони – 300 айл/мин; -Энг кичик чиқувчи қуввати – 4,3 кВт; -Салт ишлагандаги айланиш сони – 630 айл/мин; -Иш ҳолатдаги ҳаво сарфи – 5 м3/мин; -Оғирлиги – 18 кг. КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ Колонкали сверлолар. Колонкали сверлолар қаттиқлик коэффициенти f ≥ 12 гача бўлган кўмир ва тоғ жинсларидан шпур бурғилаш учун қўлланилади. Ишчи инструментини забойга узатиб беришига қараб колонкали сверлолар механик ва гидравлик узатгичлар билан жихозланган турларга бўлинади. Механик (дифференциал - винтли) узатгичли сверлолар корпусга жойлаштирилган юритма, редуктор орқали ишчи инструментга айланма ҳаракат узатувчи механизм, ишчи инструментни забойга узатувчи механизм ва бошқарув механизмдан ташкил топган. Download 323.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling