Бир меъёр-соат таннархи формула бўйича аниқланади:
Снч = ΣР/Тгод = 1563 сўм.
бунда, ΣР = 98064785 - таъмирлаш цехининг экскаваторларни таъмирлаш ва жиҳозларга хизмат кўрсатиши харажатлари йиғиндиси;
Т йил – ЭКГ-5А туридаги экскаваторларни таъмирлаш бўйича жамланган сермеҳнатлилик.
ЭКГ-5А туридаги экскаваторларни таъмирлашнинг техник- иқтисодий кўрсаткичлари
жадвал.
№ т/р
|
Кўрсаткичларнинг номланиши
|
Ўлчов бирлиги
|
Ҳисобланган маълумотлар
|
1
|
Таъмирлаш ишларининг йиллик сермеҳнатлилиги
|
Киши.с.
|
62739
|
2
|
Ишчилар сони
|
киши
|
86
|
3
|
Таъмирлашда банд бўлган дастгоҳлар, пресслар сони
|
дона.
|
21
|
4
|
Жиҳозларнинг умумий сони
|
дона
|
49
|
5
|
Ишчиларнинг иш ҳақлари
|
сўм
|
22768764
|
6
|
Электроэнерия сарфи
|
кВт/йил
|
2185826
|
7
|
Жиҳозларни таъмирланиши ва хизмат кўрсатишига кетадиган сарфлар йиғиндиси
|
сўм
|
97454894
|
8
|
1 киши.с. таннархи
|
сўм
|
1563
|
Хулоса
Ушбу диплом ишида ЭКГ-5А экскаваторини асосий таъмирлаш асослари бажарилган.
Аналитик усулни ҳисоблаш амалга оширилган ва режалаштириладиган йилга техник хизмат ва таъмирлаш сонини аниқлашнинг график усули жадвали (графиги) тузилган.
ЭКГ-5А экскаваторини асосий таъмирлашдаги сермеҳнатлилик ҳисобланган.
«Зармитан » кони КЖТЦ (ЦРГО) таъмирлаш дастури ҳисобланган.
Экскаваторларни асосий таъмирлашни таъмирлаш цехларида ва дала шароитларида амалга ошириш мумкин. Бунинг учун ушбу диплом ишида таъмирлаш ишларини механизациялаш, дала шароитларида таъмирлаш, монтаж (йиғиш) ва демонтаж (қисмларга ажратиш) шароитлари тавсифланган, шунингдек, ЭКГ-5А экскаваторини асосий таъмирлаш тузилмаси келтирилган. .
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги қисмида «Зармитан» кони шароитларида экскаваторнинг хавфсиз ишлаши бўйича тадбирлар, ёнғинга қарши тадбирлар, таъмирлаш ишларида хавфсизлик қоидалари, санитар-гигиена шароитлари, атроф-муҳитни муҳофазалаш ва б. лар тавсифланган.
ЭКГ-5А экскаваторини асосий таъмирлашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш бажарилган ва у 98064785 сўмни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |