Konchilik korxonalarining ishi qazish, ochish va ochiq konlar uchun qazishning katta hajmi bilan, shuningdek, kon massasini qayta ishlash va tashish bilan tavsiflanadi
Download 0.61 Mb.
|
Konchilik korxonalarining ishi qazish, ochish va ochiq konlar uc
Кон ишлаб чиқариши экологияси
Очиқ қазиш ишлари кўпгина ер майдонларини йўқотиш, шунингдек, тупроқ қатлами ва сув тартиби бузилишига олиб келади, шунинг учун очиқ кон ишларини олиб боришда атроф-муҳит ҳимояси бўйича тадбирларга асосий эътиборни қаратиш зарур. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун қуйидаги талабларга амал қилиш лозим: Қоплама жинслар, кейинчалик ўсимликлар ўстирилиши учун қулай шароит яратилишини эътиборга олган ҳолда, жойлаштирилади; қазилган майдонлардан олинган тупроқ қатлами уйилма юзасига жойлаштирилади, қазиб олинадиган фойдали қазилмалар ер қаъридан имкон қадар тиғизлаб, энг кам талафотлар билан қазиб олинади; очиқ кон ишлари шундай ташкил қилинадики, бунда мумкин қадар сув тартиби бузилган участкалар йўқотилади, хусусан, юза оқими тартиби сақланиб, ёйилган ўпқонлар радиуси камайтирилади. Ишларни бажариш жараёни атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатади. Бу атмосферага заҳарли газлар ажралиб чиқишида, юза ва ер ости сувлари ифлосланишида намоён бўлади. Ифлосланиш шамол эрозияси, юзаларнинг чангланиши, портлатишш ишлари жараёнида ҳамда жиҳозларнинг ишлаш вақтида рўй беради. Карьерда газ ажралиб чиқиши карьердаги машиналарнинг ички ёниш двигателларининг иши ва оммавий портлатишларни ўтказиш билан боғлиқ. Газли чиқиндилар углерод оксиди (СО) ва азот икки оксидидан (NO2) иборат. Таъсир кўрсатишини баҳолаш учун асосий ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини ҳисоблаш ўтказилади. Корхонада фойдали қазилмаларнинг режавий талафоти 6% деб қабул қилинган, шунинг учун талафот бу рақамдан ошиб кетмаслиги керак. Талафотлар сақловчи целикларда, карстли бўшлиқларда ҳамда алоҳида участкаларда қатламлар майдаланиши зонаси ривожланиши боис бўлиши мумкин, шунинг учун сараланган қазишни амалга ошириш лозим. Атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича тадбирлар сифатида қуйидагилар кўзда тутилади: - ҳудуддан оқилона фойдаланиш ва карьер атрофида дарахтларни (ўрмонларни) сақлаш; - карьерни қазишда бузилган ерларни, туб экишли участкалар ва карьер бермаларини тиклаш; - мавжуд уйилмаларни қайта тиклаш; -ёзги вақтда автойўлларга сув сепилишини таъминлаш, шунингдек, бурғилаш дастгоҳларида тутгичларни ўрнатиш; - карьердан дарёга сув чиқариб ташлаш тиндиргичлар тизими орқали амалга оширилиши мумкин, чунки карьер сувлари ифлослиги бўйича рухсат этилган меъёрга мос келади. Санитар-гигиеник шароитларни таъминлаш Барча ишчи ва хизматчилар техминимумдан ўтаётганда, меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўқишдан ташқари, касбий касалликларни камайтирувчи чоралар билан танишиш бўйича, санитар профилактикаси бўйича, шахсий гигиена бўйича ва бахтсиз ҳодисадан жабрланганга шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича инструктаждан ўтадилар. Очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган иншоотларда банд бўлган ишчилар учун ҳар бир участкада йилнинг совуқ вақтида иситиш учун ва ёмғир вақтида ёпиниш учун хоналар ўрнатилади. Хоналарга иситиш асбоблари, қўл ювгичлар, ичимлик сувли бочкалар, овқат сақланадиган шкаф, чиқиндиларни ташлаш учун қопқоқли яшик ўрнатилади. Карьерда ишловчи тиббий хизмат ходимлари учун биринчи тиббий ёрдам пункти ташкил қилинган. Тиббий пункт ходимлари бахтсиз ҳодисаларда, касбий заҳарланишларда, тўсатдан касалланишларда ёрдам кўрсатадилар ва зарур ҳолларда касалланганларни шаҳар поликлиникасига юборадилар. Ҳар бир участка, цех ва устахона ҳамда асосий машина ва агрегатлар, тоза ечиниш хоналари, душхоналар биринчи ёрдам аптечкалари билан таъминланади. Карьернинг ҳар бир ишчисига касалхоналарда, санаторияларда, курортларда, МДҲ давлатлари ҳудудидаги соғломлаштириш муассасасида ўз соғлигини тиклаш имконияти берилади. Жиҳозларни таъмирлашда хавфсизлик техникаси Иш жараёнида олинадиган жароҳатланишларга баланд металл тузилмалардан, гусеницалар бирикмасидан, юқоридан нарсалар тушиб кетишидан олинадиган шикастланишлар киради. Кўпгина бахтсиз ҳодисалар ишчилар томонидан хавфни етарлича эътиборга олинмаслигидан ёки хавфсиз ишлаш қоидаларига риоя қилмасликдан содир бўлади. Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олишдаги Ягона хавфсизлик қоидаларига мувофиқ карьер маъмурияти касбларга кўра меҳнат муҳофазаси бўйича тилхат асосида йўриқномалар беради. Корхонага кираётган ишчилар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги кўрсатмасига кўра тиббий кўрикдан ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда уч кун мобайнида хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки ўқувдан ўтишлари зарур. Карьернинг барча ишчилари йилига камида икки марта хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси, чангга қарши кураш бўйича инструктаждан ўтишга мажбур. Корхона маъмурияти ишчиларга меъёрда белгиланган махсус кийим, махсус пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари беради. Иш бошланишидан олдин ишчилар ўзларининг иш асбоблари ва мосламаларини ифлосликдан, мойдан тозалашга мажбурдирлар. Болғалар, босқонлар (катта болға, кувалдалар), зубилалар, металл бўлакларининг отилиб кетишидан яраланишнинг олдини олиш учун, ёриқлар ва поналарга эга бўлмасликлари керак. Болтлар ва гайкаларни ўлчами улар оғзига мос келмайдиган ключлар билан бураш, стандарт ключ елкасини труба кесиклари ва бошқа кийдирмалар билан узайтириш мумкин эмас. Юк кўтариш воситаларидан фойдаланганда кишиларнинг юк остида, юклар ва металл тузилмалар орасида туриши; беқарор мувозанатда турган юкни кўтариш; юкни илгак билан тортиш тақиқланади. Поғоналарни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бошлашдан олдин смена бошлиғининг мажбуриятлари: 1. Иш бошланишини ва тугаш вақтини эълон қилиш, шунингдек, ишнинг хавфсиз усуллари ҳақида кўрсатма бериш; 2. Кишиларни тартибли жойлаштиришни таъминлаш ва топшириқни тушунтириш; 3. Биринчи навбатда шикастланган панжаралар (суянчиқлар), зиналар, майдонча тўсиқларини тиклаш ҳақида буйруқ бериш; 4. Ноқулай об-ҳаво шароитларида чоралар қабул қилиш (муз, қордан тозалаш, қўшимча ёритиш). Ишни бошлашдан олдин биринчи навбатда механизмлар тормози ва майдонлар текширилади. Металл тузилмалардаги кишилар устига тушиб кетиш эҳтимоли мавжуд нарсалар ва материаллар олиб ташланади. Баландликда иш бажарганда сақловчи камарлардан фойдаланиш мажбурий. Иш учун хавфли бўлган жойларни тўсиб қўйиш ва у ерга плакат ва ёзув тахтачалари илиб қўйиш. Улар устида иш бажаришни бевосита машиналарда (кабиналарда, стрелаларда, ромларда) амалга оширишга рухсат берилади. Хавфсизлик қоидаларини бузишда айбдорлар интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling