Конференциясини ўтказиш бўйича


Download 21.26 Kb.
bet1/5
Sana25.04.2023
Hajmi21.26 Kb.
#1397998
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ахборт хати 3 тилда


Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш бўйича


АХБОРОТ ХАТИ
Тошкент молия институти “inScienceкомпанияси билан
ҳамкорликда 2023-йил 2-июн куни “ Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
1-секция. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини шакллантиришнинг концептуал асослари
2-секция. Иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари кесимида энергия самарадорлигини ошириш муаммолари
3-секция. Ҳудудларда энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тизимини шакллантириш
4-секция. «Яшил» технологияларни тижоратлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш
5-секция. Ўзбекистонда энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Мазкур конференцияда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар 2023-йил 25-май санасига қадар илмий мақола ва тезисларни тегишли йўналишлар бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари лозим.
Илмий-амалий конференция ишида етакчи хорижий олий таълим муассасалари, республикамиз ОТМ ва илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, илмий ходимлари, изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин. Конференция тўпламига киритилган ва нашр қилинган ҳар бир тезис Google Scholar базасида индексланади.

Download 21.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling