Konferensiya materiallari to'plami 2021


Turkiy filologiyaning dolzarb masalalari, nazariya va innovatsion ta’lim texnologiyalari


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana03.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1150532
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12840 1 C9EC688150EA1E1D7CE74E6589026458B71A44CB

Turkiy filologiyaning dolzarb masalalari, nazariya va innovatsion ta’lim texnologiyalari
 
487 
Нўъмон Раҳимжонов кузатишлари давомида А.Орипов шеъриятининг
ўзига хослигини очиб бериш мақсадида Э.Воҳидов ижоди билан қиёслайди:

А.Орипов кичик бир ҳаётий деталдан, олис ўтмиш хотираларидан фалсафий
мазмун касб этувчи бадиий умумлашмалар чиқаради. Унинг ижодидаги
фалсафий маънодорлик чунончи, Э.Воҳидов лирикасида тажассум топган,
ўқувчини ҳаёт ва воқелик белгилари хусусида нозик кайфиятга солувчи,
туйғуларга чулғовчи мусиқий образлилик замиридан сизиб чиққан
мушоҳадакорликдан фарқ қилади. Э.Воҳидов лирикасида поэтик образлар
мусиқий оҳанг, ҳолат кайфият ва картиналар асосига қурилади. А.Ориповда эса
ушбу омиллар ўзгача. Шоир поэтик образларининг ўзига хослиги ˗˗ бу ҳаётий
конкретликка эгалигидир. Поэтик образлар аниқ ҳаётий ҳолат, далил ва
деталлардан вужудга келган” [Н.Раҳимжонов, 2007: 42]. Бу жиҳатдан олим
хулосаларига қўшилиш мумкин. Яъни А.Орипов кичик деталларда катта маъно
борлиги, Э. Воҳидовда фалсафий маънодорлик мусиқий оҳангдорликни юзага
келтириши тўғри қайд этилган.
Умуман олганда, таниқли шеършунос Н. Раҳимжоновнинг А.Ориповнинг
сўнгги йилларда яртаган шеърлари таҳлили орқали мустақиллик лирикасининг
ўзига хос тамойилларини очиб берди. Шу теран кузатишлар бадиий
тафаккурдаги янгиланиш, рамзий-мажозий фикрлаш тарзи ҳақидаги илмий
хулосалар ўртага ташланади. Шу жиҳатдан олим кузатишларини нафақат халқ
шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони А.Орипов, балки истиқлол шеъриятининг
бадиий манзараси деб баҳолаш мумкин.
Адабиётлар:
1. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. –Т.:Фан
2007 -Б. 260
2. Qodirova, R. (2022). NO`MON RAHIMJONOV - SHE`RSHUNOS
OLIM. ILMIY NASHRLAR MARKAZI (buxdu.Uz), 8(8).
3. Cадуллоевна Р. Қ. Рауф Парфи Ва Эркин Воҳидов Шеърлари
Тадқиқига Оид Айрим Кузатишлар //Бошқарув ва Этика Қоидалари
онлайн илмий журнали. – 2021. – Т. 1. – №. 6. – С. 207-210.
4. Qodirova, R. (2021). ABDULLA ARIPOV’S WORK DURING THE
YEARS 
OF 
INDEPENDENCE 
IS 
INTERPRETED 
BY 
NUMAN
RAKHIMJANOV . ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu.Uz), 7(7).



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling