Конфликт, низо ёки зиддият


Download 63.41 Kb.
bet1/6
Sana08.11.2023
Hajmi63.41 Kb.
#1755991
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2023-2024 AMALIYOTCHI PSIXOLOGLAR 4 TA DAFTAR

Мактаб психологининг иш дафтарларини тўлдириш намуналари


Сана

Болани исми шарфи

Методика номи ва мақсади

Изоҳ натижа

2023 йил
15 октябрь

Назруллаев Илхомжон Вахидович 2010 йил 15 сентябрда туғилган,
8 а синф ўқувчиси
Гуруҳлаш бўйича код рақами:002
Ташхис ўтказишга асос:
-кузатув натижалари, --синф раҳбарнинг талабномаси
Мақсад: ўқувчининг агрессивлик даражасини аниқлаш.

“Кактус” методикаси.
Керакли материаллар: рангли қаламлар, А-4 форматдаги қоғоз. Мақсад: ўқувчилардаги эмоционал ҳолат ва агрессивликни аниқлаш
Ўқувчига кактус расмини чизиш таклиф этилди. Расм чизиш вақтида савол берилди ва тушунтиришлар берилади.
Расм чизиб бўлингандан кейин суҳбат ўтказилади.
Кактус хонакими ёки ёввойими?
Уни ушлаш мумкинми?
Кактусни парвариш қилиш унга ёқадими?
Кактусга яқин қандай гуллар бор?
Кактус ўсганда қандай ўзгаришлар бўлади?

Натижалар таҳлили: расм чизиш жараёнида ўқувчида ҳаяжон, иккиланиш ҳолатлари кузатилди. Ранларни танлашга қийналди. Саволларга анча уйланиб жавоб берди. Ҳаракатлари ўрта фаол.
Расм таҳлили натижасида ўқувчида аниқланган эмоционал ҳолатлар:
Жаҳлдорлик, импульсивлик, тобелик, ишончсизлик, эҳтиёткорлик ва яширинлик, ҳавотирланиш, ёлғизликка интилиш.
Ҳулоса: ўқувчининг эмоционал холатида ўзгаришлар аниқланди. Агрессивлик ўрта даражада.
Тавсиялар:
  • синф раҳбарига:

  • эмоция ва хулқ -атвор соҳасидаги бузилиш сабабларини
    аниқлаш учун ота-онаси билан суҳбатни ташкил этиш.
  • эмоция ва хулқ -атвор соҳасидаги бузилишларини ўрганишни давом эттириш учун ИПМ /ижтимоий – психологик мослашганлик сўровномасини ўтказиш.
  • кузатув ишларини давом эттириш.


Download 63.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling