Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг аҳамияти


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

 
2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг аҳамияти 
Халқаро компанияларнинг пайдо бўлишига қадар барча хорижий 
инвестициялар портфель инвестициялар шаклида бўлган. ТТХИ ХХ асрнинг 
20-йилларидан бошлаб ривожлана бошлади, аммо бу йилларда портфель 
инвестициялар ҳажми тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига нисбатан икки 
баробар кўп эди. 
ТТХИнинг аниқ молия-саноат гуруҳлари, халқаро фирмалар, ТМК 
фаолияти орқали амалга оширилиши уларга муайян устунлик беради. 
ТТХИни бошқариш портфель инвестицияларга қараганда осон бўлиб, 


уларнинг «ўйин қоидалари» аниқроқдир. Ушбу ҳолат бозор иқтисодиётини 
тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга. 
Таҳлилий маълумотларга қараганда ТТХИ оқими бир неча ўн йилликлар 
мобайнида жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. 1914 йилдан иккинчи 
жаҳон уруши охиригача бўлган муддатда хорижий инвестициялар ҳажми 
30% га кўпайган ҳолда, кейинги 10 йил мобайнида икки баробар ўсган. ХХ 
асрнинг 60-йилларининг ўрталаридан бошлаб кейинги 25 йил мобайнида эса 
ушбу кўрсаткич 4 маротабага ошган. ХХ асрнинг 1980 йилларида жаҳонда 
ТТХИ оқимининг ҳажми 85 млрд. долларни ташкил этгани ҳолда, ушбу 
кўрсаткич 2008 йилга келиб 3,6 трлн. долларга етди. 
XXI аср бошларида ТТХИ жаҳонда ривожланиб бораётган глобаллашув 
жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда. Жумладан, жалб 
этилган, четга чиқарилган ва ТТХИнинг умумий ҳажми 2008 йилга келиб 
1982 йилга нисбатан мос равишда 29,2, 68,8 ва 41,8 мартага ортган (2.2.1-
жадвал). 2008 йилда ТТХИни жалб этиш ҳажми жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирозининг таъсири остида 2007 йилдаги 1 трлн. 979 млрд. долларга 
нисбатан 14% га пасайиб, 1 трлн. 697 млрд. долларни ташкил этди. Ушбу 
тенденция 2009 – 2010 йилларда давом этиши мумкин. Таҳлиллар 
кўрсатишича, 2009 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига 
нисбатан ТТХИ оқими 44% га қисқарган. Прогнозларга кўра, 2011 йилдан 
бошлаб ушбу соҳада ижобий ўзгариш юз бериши кутилмоқда. Жаҳон мо-
лиявий-иқтисодий инқирози ТТХИнинг географик таркибининг ўзгаришига 
таъсир кўрсатмоқда. Натижада ТТХИ оқимида ривожланаётган ва ўтиш 
иқтисодиёти мамлакатларининг улуши 2008 йилда 2007 йилга нисбатан 43% 
га ортган. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling