Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

 
 
 
 


2. Инвестициялар ҳаракатини тартибга солувчи 
халқаро молия институтлари 
Жаҳон молиявий ресурслар бозорини барқарорлаштириш ва халқаро 
капитал ҳаракатини рағбатлантириш мақсадида кўпсонли халқаро ва ҳудудий 
молия-кредит институтлари ташкил этилган. Улар қаторига Халқаро валюта 
фонди (ХВФ) Умумжаҳон банки гуруҳи, Европа таъмирлаш ва тараққиёт 
банки (ЕТТБ), Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 
Халқаро ҳисоб-китоблар банки (Х¥Б) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) 1945 йилда ташкил этилган ва унга 
186та мамлакат аъзо. ХВФнинг мақсади аъзо-мамлакатлар валюта-молия 
сиёсатини мувофиқлаштириш, тўлов бaлaнcини тартибга солиш ва валюта 
курсининг барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун қарз бериш ҳисобланади. 
Бунинг учун фонд тўлов балансида қийинчиликлар сезаётган ўз аъзоларини 
молиялаштиради, уларнинг хўжалик юритиш усулларини яхшилашга 
қаратилган техник ёрдам кўрсатади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) – Умумжаҳон банки 
гуруҳининг асосий ташкилоти бўлиб, ўрта ва кам даромадли, тўлов 
қобилиятига эга мамлакатлар ҳукуматларига кредит беради. ХТТБ 1944 
йилда ташкил этилган ва ҳозирда аъзо мамлакатлар сони 186 тани ташкил 
этади. 
ХТТБнинг мақсади – аъзо-мамлакатлар иқтисодиётини қайта қуришга ва 
ривожланишига 
капитал 
қўйилмалар 
бериш, хусусий 
хорижий 
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш орқали қўллаб-қувватлаш, 
тўлов баланси мувозанатини таъминлашга қаратилган қарз беришдан иборат.
Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) – 1960 йилда ташкил этилган 
бўлиб, унга аъзо мамлакатлар сони 169 тани ташкил этади. ХТА узоқ 
муддатга фоизсиз, кредит кўринишида қарз ва деярли бозор шартлари бўйича 
қарз олиш имконига эга бўлмаган дунёнинг энг паст даромадли 82та 
мамлакатларига грантлар беради.

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling