Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) – 1966 йилда ташкил топган ва унга 57 та 
мамлакат (41 та ҳудудий ва 16 та ҳудуддан ташқари мамлакатлар) аъзо. 
ОТБга аъзолик БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва 
ижтимоий масалалар бўйича комиссиясидаги барча мамлакатлар ва Осиё 
минтақасидаги бошқа мамлакатлари (агар улар БМТ ёки унинг 
ихтисослашган агентликларига аъзо бўлсалар) учун очиқ. Аъзоликда мавжуд
бундай кенг имкониятлар ОТБда Осиё минтақасидан ташқари мамлакатлар 
улушининг ортишига олиб келди, уларга банк акцияларининг қарийб 37% и 
ва овозларининг 35% и тўғри келади. 
Япония, А£Ш, Хитой, Хиндистон, Австралия, Индонезия, Канада 
ОТБнинг йирик акциядорлари (акциялар пакети 5% дан кўп бўлган) 
ҳисобланади. Хитой, ¥индистон, Покистон, Индонезия, Бангладеш каби 
мамлакатлар асосий қарз олувчи мамлакатлар саналади. 
ОТБнинг мақсади Осиё қитъасидаги ривожланаётган мамлакатларга 
иқтисодий 
ривожланишда 
кўмаклашиши, ҳудудий 
ҳамкорликни 
рағбатлантириш, аъзо-мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш ва уларнинг 
иқтисодий сиёсатини мувофиқлаштиришдан иборат. 
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) - 1974 йилда ташкил топган. Унга 
ислом динига эътиқод қилувчи 35 та мамлакат, яъни Ислом анжуманининг 
деярли барча аъзолари киради.
ИТБнинг мақсади аъзо-мамлакатларнинг ривожланиш лойиҳаларини, 
ташқи савдони кредитлаш ва савдо, саноат компаниялари капиталларини 
инвестициялашдан иборат. 


4. Хорижий инвестицияларни кафолатловчи ва тартибга солувчи махсус 
халқаро ташкилотлар 
 
Хорижий инвестицияларни 
тартибга 
солувчи 
халқаро 
молия 
ташкилотларидан ташқари ушбу инвестицияларни кафолатловчи ва тартибга 
солувчи махсус халқаро ташкилотлар ҳам мавжуд. Инвестицияларни 
кафолатлаш бўйича халқаро агентлик (ИКХА), Инвестицион даъволарни 
тартибга солиш бўйича халқаро марказ (ИДТСХМ) ва Хорижий 
инвесторларга маслаҳат бериш агентлиги шулар жумласидандир. 
ИКХА 1988 йилда Умумжаҳон банкининг шохобчаси сифатида ташкил 
этилган, аммо 
у 
молиявий 
жиҳатдан 
мустақилдир. Агентлик 
ихтисослаштирилган ташкилот сифатида БМТ тизимига киради. ХТТБ 
президенти ИКХАнинг ҳам президенти ҳисобланади. 
Агентликнинг асосий вазифаси хорижий инвесторларни нотижорат 
характердаги 
рисклар (валюта 
маблағларини 
ўтказиб 
юбориш, 
экспроприация ёки уруш) билан боғлиқ йўқотишлардан кафолатлаш орқали 
аъзо-мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида инвестициялар 
оқимини оширишга кўмаклашишдир. Бундан ташқари, ИКХА аъзо-
мамлакатларга капитал оқимини ошириш учун қулай муҳит яратиш борасида 
маслаҳатлар бериш ва ахборот базасини яратиш билан ҳам шуғулланади. 
ИКХАнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
Капитални 
бошқа 
мамлакатларда 
жойлаштиришни 
нотижорат 
хатарлардан аъзо-мамлакатлар томонидан қўшма қайта суғурталаш ёрдамида 
кафолатлаш; ривожланаётган мамлакатларга ва улар орасида инвестициялар 
оқимини орттириш мақсадида зарурий ёрдамчи тадбирларни амалга ошириш
аъзо-мамлакатларда (айниқса, ривожланаётган мамлакатларда) инвести-
цияларни ишлаб чиқариш мақсадларига сарфланишини рағбатлантириш. 
ИКХА таркибига кирувчи Инвестицион маркетинг хизматлари 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling