Режа: Кириш I. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари


Download 15.5 Kb.
bet1/3
Sana16.02.2023
Hajmi15.5 Kb.
#1204475
  1   2   3
Bog'liq
kurs ishi kimdir




ИНҚИРОЗДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ХАЛҚАРО САВДОНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА УНДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУТГАН ЎРНИ
ТОШКЕНТ 2011
РЕЖА:
Кириш
I. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари
1.1 Халқаро савдо назарияси
1.2 Савдо хамкорларини аниқлаш усуллари
1.3 Ташқи савдони бошқаришнинг тариф ва нотариф усуллари
II. Жаҳон молиявий инқирози шароитида халқаро савдонинг ривожланиш тенденциялари
2.1 Инқирознинг халқаро савдога таъсири ва савдонинг қайта тикланиши
2.2 Протекционизм – инқироздан шароитида замонавий халқаро савдонинг долзарб муаммоси
III. Ўзбекистонда инқирознинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган ташқи савдо сиёсати ва келажакдаги истиқболлари
3.1 Жаҳон молиявий инқирози шароитида мамлакатимиз иқтисодиётинининг барқарорлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги чора-тадбирлар
3.2 Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг товар структураси ва географиясининг инқироз шароитидаги таҳлили
3.3 Ўзбекистон Республикаси ташқи савдоси ривожланишининг устувор йўналишлари ва келажакдаги истиқболлари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Халқаро савдо халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг кенг тарқалган ва энг ривожланган шаклларидан бири саналади. Айрим ҳисоб-китобларга қараганда, савдонинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги улуши қарийб 80 фоизни ташкил этади. Шу сабабли, у дунё мамлакатларининг иқтисодий ўсиши ва ривожланишида ҳамда замонавий ташқи иқтисодий сиёсат юритишида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу битирув-малакавий иши мавзусининг долзарблиги шундаки, жаҳон савдосиинг моҳияти, ривожланиш суръатлари ва структурасини ўрганиш, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатлари ҳали тўла бартараф этилмаган бир шароитда ҳар бир давлат ривожланиш дастурининг ажралмас ва муҳим қисмидир.
2008 йил Америка Қўшма Штатларида бошланган жаҳон молиявий инқирозидан кейинги даврга назар ташлайдиган бўлсак, жаҳон иқтисодиёти, халқаро савдо аста-секинлик билан қайта тикланаётганлигини кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, жаҳоннинг ривожланган капиталистик давлатларида ҳали ҳануз стагнация ҳолатини учратамиз. Қўшимчасига, Греция, Португалия ва Испанияда юзага келган ташқи қарзлар билан боғлиқ молиявий муаммолар шуни кўрсатдики, салкам уч йил олдин жаҳон молия тизимини издан чиқарган инқирознинг оқибатлари тўлалигича барҳам топмаган. Бу эса, ўз навбатида ишнинг долзарблигини оширади.
Ишнинг мақсади. Ушбу битирув-малакавий ишининг мақсади халқаро савдонинг назарий асосларини кўриб чиқиш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида халқаро савдонинг ривожланиш суръатлари ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташқи савдода олиб бораётган сиёсатини ёритиб беришдан иборат.

Download 15.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling