Режа: Кириш I. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари
Download 15.5 Kb.
|
kurs ishi kimdir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган манбалар тавсифи.
Ишнинг вазифалари. Битирув-малакавий иши мавзусини ёритиб бериш ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб оламиз:
бу соҳада изланиш олиб борган тадқиқотчи ва иқтисодчилар, хусусан, Адам Смит, Давид Рикардо ва бошқаларнинг халқаро савдога доир қарашлари ва назарияларни кўриб чиқиш ва таққослаш; глобал молиявий инқироз оқибатида халқаро савдода юзага келган муаммолар, унинг тикланиши ва ривожланиш тенденцияларни таҳлил қилиш; жаҳонда қўлланилаётган савдо сиёсати, либерализм ва протекционизм масалаларига таъриф бериш; инқироз шароитида Ўзбекистон ташқи савдосининг товар структураси, географияси ва асосий ҳамкорларини таҳлил қилиш; Инқирозга қарши дастурда ҳукуматимиз томонидан инқирознинг оқибатларини юмшатиш, мамлакатда барқарор иқтисодиётни шакллантириш, жаҳон бозорига инновацион технологияларга асосланган рақобатбардош экспорт маҳсулотлари билан чиқиш ва бунинг учун эса чет эл инвестицияларини жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар, уларнинг кўлами ва келтирган натижаларни аниқлаш; Ўзбекистон экспорт-импортининг мавжуд муаммоларини келтириш ҳамда келажакдаги ривожланиш истиқболлари ва такомиллаштириш йўлларини кўрсатиш. Фойдаланилган манбалар тавсифи. Ушбу битирув-малакавий ишини ёзиш мобайнида Халқаро Валюта Ташкилоти (ХВТ)нинг “Жаҳонга иқтисодиётига назар 2010: Тикланиш, хавф-хатар ва мувозанат” (World Economic Outlook 2010: Recovery, Risk and Rebalancing. International Monetary Fund), Япония Ташқи Савдо Ташкилотининг “2010 йил учун глобал савдо ва инвестиция ҳисоботи” (2010 JETRO Global Trade and Investment Report, JETRO), Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ)нинг “Халқаро савдо статистикаси 2010” (International Trade Statistics 2010, World Trade Organization) каби йиллик ҳисоботларга, Эркин савдо Келишуви(ЭСК) маълумотларига мурожаат қилинган ва улар асосида инқироз натижасида халқаро савдонинг қайта шаклланишидаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатиб ўтилган. Download 15.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling