- мулкчилик ҳуқуқи соҳасидаги қиёсий афзалликлар (хусусан,
бошқарув билан боғлиқ ўз технологиялари ёки афзалликларнинг бўлиши);
- мамлакатда маҳаллий афзалликларнинг бўлиши (масалан, ички бозор
сиғимининг
катталиги, ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги,
инфратузилманинг ривожланганлиги, ишчи кучи малакаси ва қиймати);
- фирма ички алоқаларидаги
максимал афзалликлар, мустақил
инвесторлар ва реципиентлар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги.
Биринчи ва учинчи шарт фирма хусусиятларини ифодаласа, иккинчи
шарт мамлакатдаги инвестиция муҳити билан боғлиқ
хусусиятларни акс
эттиради. Қабул қилувчи мамлакат фақат биринчи афзалликка эга бўлса,
инвестор ички бозорга кириш учун лицензиялаш ёки патентларни сотиш
стратегиясини танлайди. Агар биринчи ва учинчи шартлар бажарилса, қабул
қилувчи мамлакат учун ТТХИ капитал қўйилмаларнинг
энг афзал шакли
ҳисобланади ва ушбу ҳолда иккинчи омил ҳам ҳисобга олинади.
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, турли мамлакатлар ўртасида миллий
иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларда маълум фарқлар мавжуд. Шунинг
учун мамлакатнинг инвестиция муҳити қуйидаги омиллар ҳаракати
асосида
шаклланади:
1) макроиқтисодий омиллар;
2) иқтисодиётни тартибга солишнинг ҳуқуқий режими;
3) тадбиркорлик муҳити.
Хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакат иқтисодиётининг
жозибадорлигини белгиловчи муҳим омил мамлакатнинг турли хил табиий
ресурслар билан таъминланганлик даражаси ҳисобланади. Шу вақтга қадар
ТМК асосан ТТХИ ёрдамида эмас, балки
ноакциядорлик шартномалари
тузиш асосида ресурслар қазиб олишда иштирок этиб келмоқда. Шу билан
бирга ХХ аср 90-йилларининг иккинчи ярмида қазиб
олиш саноатига
йўналтирилган ТТХИнинг ҳажми бироз қисқарди.
Do'stlaringiz bilan baham: