Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Лизинг муносабатлари ҳуқуқий асосларининг


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

 
3. Лизинг муносабатлари ҳуқуқий асосларининг 
такомиллашуви 
Замонавий лизинг ХХ асрнинг 50-йиллари бошларида АҚШда вужудга 
келиб, 60-йилларнинг бошларида Европада тарқала бошлади. Шу муносабат 
билан лизинг хусусий ҳуқуқни унификациялаш Халқаро институти қошида 
1974 йилда халқаро лизинг бўйича унификациялашган қоидаларни ишлаб 
чиқиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди. 
Бунда 1988 йил 28 майда Оттава шаҳрида (Канада) қабул қилинган ва 
1995 йил 1 майдан кучга кирган БМТ Конвенцияси қоидалари ҳамда ушбу 
Конвенцияга аъзо бўлган ва бўлмаган давлатлар қонунчилигини инобатга 
олиш асосий муаммолардан бири эди. Бу борада Республика Олий 
мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарори асосида Ўзбекистоннинг хусусий 
ҳуқуқни бир хиллаштириш бўйича БМТ Халқаро институтининг «Халқаро 
молиявий ижара (лизинг) тўғрисида»ги (Оттава, 1988 йил 28 май) 
конвенциясига қўшилиши лизингга оид қонунчилигимизни жаҳон 
андозаларига мувофиқлаштириш ҳамда халқаро лизинг операцияларини 
амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиш борасида муҳим қадамлардан 
бири бўлди.
Ўзбекистон 
халқаро 
молиявий 
лизинг 
тўғрисида 
УНИДРУА 
Конвенциясини имзолади ва тасдиқлади. Ушбу Конвенция 2001 йининг 

февралидан кучга кирган бўлиб, халқаро лизинг операцияларини 
мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бир қисми 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик муносабатларини ҳуқуқий 
тартибга солиш меъёрлари 1996 йил қабул қилинган (1997 йилнинг 1 
мартидан кучга киритилган ва саккиз маротаба ўзгартиришлар киритилган) 
Фуқаролик кодекси (ФК) ва 1999 йилнинг 14 апрелида қабул қилинган, 2002 
йилнинг 13 декабрида ўзгартиришлар киритилиб, 2003 йилнинг 8 февралидан 
кучга кирган «Лизинг тўғрисида»ги £онун асосида амалга оширилади.
ФКнинг 34-боби «Лизинг (молиявий ижара)» деб номланиб, лизинг 
соҳасида ҳуқуқий муносабатларни мувофиқлаштириш баён этилган. Ушбу бобда 
лизинг, объекти ва субъектлари ҳақида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 
сублизинг ва лизинг тўловлари ҳақида тушунчалар берилган. Бобда жалб 
қилинган мулк шартномаларининг муддатидан олдин бекор қилиниши кўрсатиб 
берилган.


1999 йил 14 апрелда эса Олий Мажлис қарори билан Ўзбекистон 
Республикасининг «Лизинг тўғрисида» ги £онуни кучга кирди. Мазкур 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лизинг бўйича Олий Мажлис томонидан қабул 
қилинган биринчи махсус давлат ҳужжати бўлиб, унда лизинг 
операцияларини амалга ошириш тартиби ва шартлари, унда иштирок 
этадиган субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, лизинг объектининг 
таърифи ва лизинг фаолиятини белгиловчи меъёрлар аниқ белгиланган эди.
Мамлакатда лизинг муносабатларини ривожлантиришда Ўзбекистон 
Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 7 майда тасдиқланган 
«Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан лизинг операцияларини 
ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қоидалари муҳим рол ўйнади. Ушбу ҳужжат 
тижорат банкларининг лизинг бозорида фаолият юритиш меъёрларини 
аниқлаб, банк мижозлари бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектларига банклар 
томонидан лизинг хизматларини бажаришнинг ҳуқуқий асосларини яратди.

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling