Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Иқтисодиётни модернизациялаш моделлари ва йўллари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

2. Иқтисодиётни модернизациялаш моделлари ва йўллари 
Жаҳон амалиётида иқтисодиётни модернизациялашнинг қуйидаги уч 
модели фарқланади: 
- инқилобий; 
- табиий; 
- қувиб етадиган модернизация. 
Табиий ва қувиб етадиган модернизациялаш модели ўртасидаги фарқ 
нимадан иборат? Улар ўртасидаги асосий фарқ давлатнинг тутадиган 
ўрнидан иборат. Табиий модернизациялаш сценариялари, ривожланиш 
вариантлари ва тизимининг ўзига хос хусусияти, унинг умумий 
эгилувчанлигининг юқорилиги билан белгиланади. £увиб етадиган 
модернизациялашда давлатнинг етакчи ўрин тутиши ягона тўғри 
ривожланиш йўналишини танлашда хатоликка йўл қўйиш эҳтимолини ва 
ҳаракатлантирувчи кучлар кескинлигини ошириб, тизимли рисклар ва 
иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишини кучайтиради. Ушбу даврда 
иқтисодий ривожланиш учун маъмурий давлат эмас, балки катта ҳамкор 
талаб этилади.
Инқилобий модернизация модели қолоқ мамлакатларда содир бўлади, 
чунки бошқа йўл билан тараққий этган мамлакатларга етиб бўлмайди. 
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, мамлакатларнинг халқаро меҳнат 
тақсимотидаги ўрнининг яхшиланишида энг муваффақиятли йўл табиий 


модернизациялаш ҳисобланади. Табиий модернизациялаш деганда шундай 
модернизациялаш тушуниладики, унда модернизациялаш жараёнлари 
мамлакат ресурсларига асосланган ҳолда бутун жамият манфаатларини 
қондириш 
учун 
табиий 
равишда 
амалга 
оширилади. Ушбу 
модернизациялашга А£Шнинг XIX аср охири ва XX аср бошларидаги жадал 
суръатларда ривожланишини, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германия
Франция, Япониянинг модернизацияланишини, Ирландиянинг XXI аср 
бўсағасида янги модернизацияланишини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида иқтисодиётни модернизациялаш 
сиёсатини амалга оширишда қуйидаги характерли хатоларга йўл қўймаслик 
лозим: 
- «тиклаш» ва «омон қолиш»га урғу бермаслик; 
- бозор ва демократияни ижтимоий адолатга нисбатан қарама-қарши 
қўймаслик; 
- давлат ва бозорни бир-бирига нисбатан қарама-қарши қўймаслик; 
- жамиятнинг алоҳида битта ижтимоий гуруҳига (камбағаллар, 
тадбиркорлар ва бошқалар) устувор эътибор бермаслик
- иқтисодий сиёсатни миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари билан 
боғлиқ равишда шаклланмаслик. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling