Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозори


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

4. Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозори 
Лизинг 
бозор 
инфратузилмасининг 
ажралмас 
қисми 
бўлиб, 
мамлакатимиз учун нисбатан янги молиявий дастакни ўзида мужассам этади.
ХХ аср 90-йилларининг биринчи ярмида бозор ислоҳотлари натижасида 
банк, кредит муассасалари ва корхоналар кўпгина молиявий дастаклардан 
фойдалана бошладилар. Айни шу йилларда лизинг тузилмаларини фаол 
ташкил этиш, иқтисодиётнинг ушбу соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, 
лизинг муносабатларининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бошланди.
Айни шу даврда «Ўзбеклизинг Интернешнл» АЖ (1995 й.), Осиё - 
Европа траст компанияси (ОЕТК) (1996 й.), «Барака» Универсал Лизинг 
Компанияси (1996 й), «Ўзкейсагролизинг» ҚК (1997 й.), «Ўзавиализинг» 
Акциядорлик лизинг компанияси (1997 й.) каби лизинг бозорида самарали 
фаолият юритаётган миллий ва қўшма корхоналар ташкил этилди. Бу лизинг 
тузилмаларни 
шакллантиришда 
хориж 
тажрибасидан 
самарали 
фойдаланилди. 
«Ўзбеклизинг Интернешнл»АЖ Ўзбекистон лизинг бозоридаги 
дастлабки лизинг компанияларидан бири бўлиб, компания 1995 йил 5 январь 
куни Ўзбекистон ҳукуматининг Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва низом 
жамғармаси 4 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Компания таъсисчилари 
ЎзР ТИФ Миллий банки (35%), Малайзиянинг «Малаян бэнкинг Берхард» 
банки (35%), Халқаро Молия Корпорацияси (15%) ҳамда Европа тикланиш ва 
тараққиёт банк (15%) ларидан иборт (7.4.1-жадвал).
Ушбу компаниянинг мақсади, Ўзбекистоннинг устувор иқтисодий 
тармоқларига унинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида замонавий 
технологияларни жалб этиш ҳамда мамлакатдаги кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликларга кенг кўламли хизматларни кўрсатишдан иборат. 
Компанияда лизинг сўмда амалга ошириладиган лойиҳалар учун лизинг 
муддати 3 йилгача, валютадаги лойиҳалар учун эса 5 йилгача деб 
белгиланган. Ушбу компания 1995 - 2004 йилларга қадар 12 млн. доллар 


миқдоридаги 50 дан ортиқ лойиҳани амалга оширган, шу жумладан, 2004 
йилда компания томонидан 3454,7 млн. доллар миқдоридаги 17 та лойиҳа 
амалга оширилди. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling