4. Ўзбекистонга жалб қилинаётган портфель инвестициялар
ва уларга таъсир этувчи омиллар
Хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмларини
ошириш зарурияти
миллий иқтисодиётнинг реал сектори субъектлари томонидан ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ишлаб
чиқаришни реструктуризациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга
бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги билан изоҳланади. Хорижий
инвестициялар
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг
катализатори
сифатида хизмат қилади. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон иқтисодиётида
тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар роли ошиб бормоқда.
Инвестиция бозорининг фаол қатнашчиси
сифатида институционал
инвесторлар намоён бўлиб, улар бу фаолият билан профессионал асосда,
инвестицион бизнесга нафақат ўзларининг бўш маблаҚларини, балки ўз
таъсисчилари ёки мижозларининг маблағларини акциялар бўйича юқори
дивидендларни, улушли қимматбаҳо қоғозлар бўйича фоизларни ёки уларни
қайта сотиш операцияларидан даромадлар олиш мақсадида жалб этишади.
Институционал инвесторлар қимматбаҳо қоғозлар портфелини уларнинг
котировкаларининг фундаментал прогнозларига ва эмитентлари бизнесининг
рақобатбардошлигини узоқ ва ўрта муддатли режада баҳолашга
асосланиб
шакллантиришади. Шундан сўнг ушбу портфелнинг даромадга эришиш ва
риск даражасини пасайтириш мақсадида қимматбаҳо қоҚозларни сотиш ёки
харид қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш орқали бошқаради.
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, портфель
инвестициялар бозорининг
асосий иштирокчилари бўлиб институционал инвесторлар намоён бўлишади.
Масалан, 1994 йилдан 2006 йилга қадар фақатгина ривожланган
мамлакатларнинг очиқ инвестиция жамҚармаларининг активлари 4,5 трлн.
доллардан 16,1 трлн. долларгача ошди.
5. Давлат инвестиция дастурлари
Миллий иқтисодиёт амалиётида ўн тўрт йилдан буён корхоналарнинг
инвестиция
фаоллигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва
самарали фойдаланиш мақсадидаЎзбекистон
Республикасининг Давлат