- гуруҳ аъзоларининг ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни
амалга оши-
риш учун қулай имконият яратилади, бу иқтисодиётда дебиторлик ва
кредиторлик қарздорликни қисқартиради;
- янги техника ва технологияларни яратиш
учун молия ресурсларни
жамлаш имконияти туғилади;
- гуруҳ аъзоларининг депозитлари, ҳисобварақлари ва бошқа
активлари концентрациялашуви натижасида тижорат банкларининг ресурс
базаси
кенгаяди;
- гуруҳ аъзолари бўлмиш молия институтлари корхоналарнинг ва аксинча,
корхоналар молия институтларининг бошқарувида иштирок этиб, корпоратив
бошқарувнинг сифати ошади;
- гуруҳ аъзолари бўлмиш қарздорлар бошқарувида
иштирок этиши
туфайли тижорат банкларининг уларни кредитлашларида риск даражаси
пасаяди ва ҳоказо.
- Ўтиш иқтисодиёти шароитида МСГнинг пайдо бўлиш сабаблари
қуйидагилардан иборат:
- технологик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш
заруриятининг
мавжудлиги;
- иқтисодиётнинг мезодаражасида барқарорлаштирувчи субъектни
яратиш зарурияти;
- капиталнинг концертациялашувининг халқаро
тажрибасидан банк
тизими ва хусусийлаштириш ёрдамида фойдаланиш зарурияти.
Do'stlaringiz bilan baham: