Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

4. Молия-саноат гуруҳлари (МСГ) 
Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, иқтисодиётни 
модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, корхоналарни 
молиявий жиҳатдан соғломлаштириш катта ҳажмдаги капитал қўйилмаларни 
талаб этади. Мазкур вазифани ҳал этишда тижорат банклари сезиларли роль 
ўйнаши мумкин. Дунё амалиётининг кўрсатишича, инвестиция жараёнларида 
банкларнинг ролини ошириш йўлларидан бири - саноат ва молия капиталини 
бирлаштириш имконини берувчи МСГни ташкил этиш ҳисобланади (4.4.1-
расм). 
МСГни ташкил этишнинг асосий хусусиятлари фаолиятининг узоқ 
муддатлилиги, бошқарув тизимининг эгилувчанлиги ва ҳамкорлик 
алоқаларининг мувофиқлашганлигида намоён бўлади. 
Йирик МСГнинг маҳсулот сотиш ҳажми дунёнинг кўплаб мамлакатлари 
ялпи ички маҳсулоти ҳажмидан ошиб кетади. Дунёнинг йирик икки юзта 
ТМКнинг маҳсулот сотиш ҳажми А£Ш, Япония, Германия, Франция, Буюк 
Британия, Италия, Хитой, Бразилия, Канада ва Испаниядан ташқари барча 
мамлакатлар ялпи ички маҳсулотидан кўпдир. Охирги 25 йил ичида ушбу 
кўрсаткич ишчилар сони бор-йўғи 14% кўпайгани ҳолда деярли тўрт 
бараварга ошган. 
Жаҳон иқтисодиёти амалиётида трансмиллий МСГнинг америка, япон, 
корейс ва немис моделлари ажратилади. 
МСГнинг америка модели юқори даражада ривожланган капиталлар 
бозори асосида яратилганлиги ва молиявий дастакларнинг кенг миқёсли 
турларига эгалиги билан ажралиб туради. А£Шда МСГнинг банк холдинги ва 
ишлаб чиқариш-технологик комплекс турлари кенг тарқалган. 


МСГни ташкил этишнинг япон модели кейретсуларга асосланади ва 
улар қуйидаги хусусиятларга эга:
- компанияни ташкил этишнинг тармоқли тизимига эгалиги; 
- фирмалар ўртасидаги алоқаларни амалга ошириш мижозлар ва 
етказиб берувчиларнинг ўзаро ишонч муносабатларига асосланиши ёки бу 
тизимда қатнашиши орқали юз бериши; 
- мижозлар эҳтиёжига тезда мослашиши; 
- саноат бирлашмаларининг вертикал интеграциялашиш принципи 
бўйича тузилганлиги; 
- компания асосини банк ташкил этиши.
Япония саноат мажмуаси «Мицубиси», «Мицуи», «Сумито-мо», «Даичи 
Кангин», «Фуе», «Санва» МСГдан ташкил топган ва уларнинг ҳиссасига 
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 - 15% и тўғри келади. Улар мамлакат 
саноат активларининг 50% ини назорат қиладилар.
МСГни ташкил этишнинг корейс модели эса чеболларга асосланади. 
Чеболларнинг бошқа МСГдан фарқли хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
- оилавий капиталга асосланиши; 
- ягона маъмурий ва молиявий назоратга эгалиги; 
- юқори даражада диверсификациялашганлиги. 
Корейс чеболларида бошқарув оилавий уруғ-аймоқлар томонидан 
амалга оширилади ва акционер капиталда уларнинг улуши 50% дан ортиқ 
бўлади. 
МСГни ташкил этишнинг немис модели банкларнинг саноат билан 
мустаҳкам алоқага эгалиги, горизонтал молия-саноат гуруҳларини ташкил 
этиши, йирик банклар томонидан яратилиши, МСГ асосини бир нечта 
банклар, саноат, суғурта ва транспорт монополиялари ташкил этиши билан 
ажралиб туради.

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling