Конспект мавзу: Ёш ходим ва мутахассисларни хизматга мослашиш жараёни ва босқичлари. Вақти: 2019 йил 11 март


Кадрлар билан ишлашда тарбиявий ишларни жадаллаштириш


Download 25.26 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi25.26 Kb.
#1471835
TuriКонспект
1   2   3
Bog'liq
52-мавзу Хизматга мослашиш

Кадрлар билан ишлашда тарбиявий ишларни жадаллаштириш
Ўтган аср бошларида маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний томонидан илгари сурилган «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур» деган фикр ҳали-ҳамон эскирмайдиган, мантиқан халқчил эканлигини бугунги шиддаткор замон ҳам тасдиқлаб турибди.
Ҳақиқатан ҳам, тарбия масаласи ҳамиша барча замонларда долзарб вазифа бўлиб келган. Шу боис ички ишлар органларида шахсий таркибни тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мавжуд тарбия тизимини янада такомиллаштириш, тубдан яхшилаш учун тегишли ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида қатор ижобий ишлар қилинмоқда.
Доимий эътибордаги масала
Малакали кадрлар тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш ва истеъдодли, иқтидорли ёшлардан раҳбар ходимлар захирасини яратиш Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг доимий эътиборидаги масаладир. ИИВ Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институтида ички ишлар органлари учун бир қатор йўналишлар бўйича малакали офицер кадрлар тайёрланяпти. Мустаҳкам моддий-техник базага эга бўлган мазкур ўқув юртларидан ҳар йили юзлаб ёшлар эл-юрт осойишталигини таъминлашдек шарафли хизматга отланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ИИВ олий таълим муассасаларида назария амалиёт билан қўшиб олиб бориляпти. Курсантлар жойларга юборилиб, дастлаб ҳужжатлар билан ишлаш, кейинчалик танлаган мутахассисликлари бўйича амалиёт ўташлари таъминланмоқда. Бу ёшларда хизмат кўникмасини шакллантириш борасида қулай имконият яратяпти.
Тошкент, Олмалиқ, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида, шунингдек, Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳарчасида ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари фаолият кўрсатяпти. Жойларда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари сафига янги олинган ходимлар учун ўқув курслари ташкил этилган. Бу эса ёш ходимларда ҳужжатлар ҳамда қурол-яроғ билан ишлаш, ИИВнинг тегишли меъё¬рий ҳужжатлари билан танишиш, саф кўриги, жанговар тайёргарлик бўйича кўникмаларнинг шаклланишида амалий кўмак бермоқда.
Тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек муҳим вазифаларнинг самарали бажарилиши кўп жиҳатдан жисмонан етук, маънан юксак, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрлар тарбиялаш билан боғлиқдир. Бу, аввало, олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг савияси ва малакасини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, турдош хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо этади.
Мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуруламал бўлди. Қарор асосида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизими ташкил этилди. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Мамнуният билан таъкидлаш керакки, ички ишлар органларининг кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 29 ноябрь куни давлатимиз раҳбарининг «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда асосий эътибор ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизматни ташкил этиш учун ҳаётий зарур бўлган шарт-шароит ва имкониятларни яратишга қаратилган.
Мазкур қарор билан Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низоми, Ички ишлар органларининг интизом низоми тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар асосида ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарларининг шахсий, ишбилармонлик ва касбий хислатларга эга кадрлар танланиши, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ҳамда ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариши – «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» руҳида тизимли равишда тарбиялаш учун шахсий жавобгарлиги белгиланди. Шунингдек, хизмат ўташни қатъий назорат қилиш ва тарбиявий жараённи таъминлаш соҳасидаги мувофиқлаштириш, таҳлилий ишларни кучайтириш бўйича фаолиятни ташкил қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибини ўрнатиш, қўйилган вазифаларни виждонан бажарувчи, ташаббускор ходимларни рағбатлантириш, аксинча, масъулиятсиз ходимларга нисбатан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо бериш орқали ички ишлар органларида мустаҳкам хизмат интизомини таъминлаш бўйича янги механизм жорий этилди.
Хулоса сифатида айтиш лозимки, малакали ва салоҳиятли мутахассис кадрлар тайёрлаш, ёш кадрларни билимдон, зукко, ақл-фаросатли ва шижоатли қилиб тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим талабларидан биридир. Ушбу талабнинг муваффақиятли адо этилиши мамлакат тараққиёти, жамият равнақини белгилаб беради. Шундай экан, бу ишга барчамиз бирдек масъуллигимизни доимо ёдда сақлашимиз лозим.
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Кадрлар гуруҳи
катта инспектори лейтенант З.Шералиев
Download 25.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling