Конспект мавзу: Ёш ходим ва мутахассисларни хизматга мослашиш жараёни ва босқичлари. Вақти: 2019 йил 11 март


Download 25.26 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi25.26 Kb.
#1471835
TuriКонспект
  1   2   3
Bog'liq
52-мавзу Хизматга мослашиш


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник


Ш.А.Чориев

" " март 2019 йил




РЕЖА-КОНСПЕКТ


Мавзу: Ёш ходим ва мутахассисларни хизматга мослашиш жараёни ва босқичлари.


Вақти: 2019 йил 11 март.


Жойи: Бўлим ўқув синфи.
Ҳар бир халқ ва миллатнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлоднинг билими, интеллектуал салоҳиятига узвий боғлиқ. Шу нуқтаи назардан айтганда, мамлакатимизда истиқлол йилларида барча соҳа ва тармоқлар бўйича ҳар томонлама етук, билимли ва малакали кадрлар тайёрлашга катта аҳамият берилди. Таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди.
Малакали мутахассисларга эҳтиёж
Хўш, билимли ва салоҳиятли кадрларга эҳтиёж нималарда намоён бўлади? Бунда, аввало, муносиб кадрлар тайёрлашда ёшларнинг дунёқарашини ўзгартириш лозим бўлади. Бунинг учун маънавий худбинликдан қутулиш зарур. Негаки, бундай дунёқарашнинг оқибати фақат буз¬ғунчиликдир. Бундай шахслар фақат «мен» деган ўй-фикр билан юради. Улар учун фидойилик, миллат тақдири, халқ манфаатининг аҳамияти йўқ. Аксинча, шахсий манфаат, атрофда бўлаётган ўзгаришларга бефарқлик, мансаб орқали кўпроқ бойлик ёки моддийликка интилиш кучли бўлади.
Бугун халқ манфаатларига хизмат қиладиган мутахассисларни тайёрлашда қуйидаги тўрт талабга эҳтиёж сезилади.
Маънавий юксак кадрларни шакллантириш
Юксак маънавиятли инсон ориятли, виждонли, ростгўй, фидойидир. Бундай инсонлар ҳар қандай шароитда, қийинчилигу машаққатда ўзининг маънавий комиллигига, билими ва салоҳиятига таянади. Мустақил фикри, ақлу заковати билан ҳар қандай мушкулотдан чиқа олади. Уларни ҳеч ким ўзига тобе қила олмайди. Маънавиятли инсон шуҳрат, мансаб, бойлик ортидан қувмайди, моддий қийинчиликлар унинг қаддини бука олмайди, унга нисбатан уюштирилган ҳар қандай фитна руҳиятини мавҳ эта олмайди. Демак, юксак маънавиятга эга инсон – фидойилик, жасорат, мардлик, бағрикенглик, Ватанни севиш, миллий қадриятларимизни қадрлаш, буюк аждодларидан фахрланиш каби олижаноб фазилатлари билан ажралиб туради.
Маънавиятдан йироқлашиш тубанлик қаърига ғарқ бўлиш, жиноят йўлига кириш демакдир. Маънавият — инсоният томонидан яратилган барча яхшиликлар, фазилатлар мажмуи. Маънавиятли инсоннинг тафаккури эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амалга асосланади. Шу боисдан ички ишлар органларига малакали кадрларни танлашда уларнинг маънавий сифатлари, ахлоқий хусусиятларига алоҳида эътибор берилади.

Download 25.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling