Конспект мавзу: Ёш ходим ва мутахассисларни хизматга мослашиш жараёни ва босқичлари. Вақти: 2019 йил 11 март


Ватанпарвар, юртга содиқ кадрларни тайёрлаш


Download 25.26 Kb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi25.26 Kb.
#1471835
TuriКонспект
1   2   3
Bog'liq
52-мавзу Хизматга мослашиш

Ватанпарвар, юртга содиқ кадрларни тайёрлаш
Ватанпарварлик ўз-ўзидан шаклланмайди, у ўзликни, Ватанни, халқни севишни англашдан бошланади. Ватанпарварлик халқ олдидаги юксак масъулият демакдир.
Ватанпарварлик деганда, аввало, эл-юрт олдидаги масъулият ва бурч тушунилади. Инсон Ватан манфаати, қадр-қиммати, тақдири, истиқболини қанча кўп англаса, ундаги ватанпарварлик туйғуси ҳам шунчалик юқори бўлади. Ҳақиқий ватанпарварлик миллат, Ватан манфаати билан яшаш, унинг истиқболи, манфаати йўлида меҳнат қилиш ва курашишдир.
Инсон боласи дунёга ўзи келиб, ўз-¬ўзидан тарбияланиб, бирор касб эгаси бўла олмайди. Болани ота-она дунёга келтиради, жамият, давлат унга тарбия-таълим беради, уни касб-кор эгасига айлантиради. Демак, ҳар бир мутахассисда ота-она, давлат ва жамиятнинг маънавий ҳаққи бор.
Юртга садоқат деганда, инсоннинг ўз халқига, юртига содиқ бўлиб қолиши назарда тутилади. Ўз юртига садоқатли киши шахсий манфаатини эл-юрт манфаатидан устун қўймайди; юрт тинчлиги, осойишталиги, тараққиёти ва фаровонлиги йўлида билим ҳамда салоҳиятини сафарбар этади; элим, халқим деб қайғуради, керак бўлса, бу йўлда жонини фидо қилишга тайёр туради.
Етук кадрлар тайёрлашда китобхонлик маданиятини ривожлантириш
Сир эмаски, мутахассисликни тўлақонли эгаллашнинг ягона йўли билим олишдир. Ҳар қандай билимга эса китоб мутолааси орқали эришилади.
Китоб инсонларни эзгуликка, меҳр-муҳаббатга ва албатта маърифатли бўлишга чорлайди. Кўп китоб ўқиган кишининг гап-сўзи теран, фикри тиниқ, тили равон бўлади. Бундай инсонлар билан мулоқот қилиш мароқлидир.
Инсон китоб ўқиш ва ундан ҳаётда фойдаланиш мантиғини ўрганмас экан, ҳеч қачон улғаймайди, ривожланмайди, ҳеч қайси мутахассисликни яхши эгаллай олмайди. Шунинг учун ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлашда китобхонлик маданиятини юксалтириш талаб этилади. Зеро, бирор нарсани билиш, ўрганиш, янгиликка интилиш мутолаасиз бўлмайди.
Шу маънода айтиш мумкинки, ички ишлар органлари ходимларини юксак касб маданияти соҳиби этиб, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда китобнинг аҳамияти катта.
Демак, ички ишлар органлари ходимларининг китобга бўлган меҳрини юксалтириш, уларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, тизимдаги мавжуд кутубхона ҳамда ахборот-ресурс марказлари фаолиятини такомиллаштириш, янги адабиётлар билан бойитиш зарур. Ушбу ўта муҳим вазифани бажариш эса тизим ходимларида ватанпарварлик, юксак ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хизмат бурчига садоқат ва масъулият ҳиссини ошириш, Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш шарафли бурч эканини, ҳар қандай машаққатли хизмати ортида юртимиз манфаати ва халқимиз бахт-саодатини таъминлаш мақсади турганини онгига ва қалбига сингдиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Download 25.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling