Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари


Download 0.49 Mb.
bet1/26
Sana27.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1234675
TuriКонспект
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Таянч конспект в


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент Молия институти
Молия” кафедраси
МОЛИЯ”

фанидан



ТАЯНЧ КОНСПЕКТ

ТОШКЕНТ – 2012


1 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари.



    1. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва функциялари.

    2. Молиянинг функциялари

    3. Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари.

    4. Молия генезияси(тараққиёти)

Молия (арабча-мулк, маблағ) барқарор товар-пул муомаласи шароитларида давлатнинг ривожланиши ва унинг ресурсларига бўлган эҳтиёжларининг ортиши натижасида пайдо бўлди. Молия терминининг келиб чиқиши юзасидан иқтисодчи-олимларнинг турли фикрлари мавжуд. Баъзи бир муаллифлар фикрича, мазкур термин дастлаб XIII-XV асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида юзага келган, кейинчалик халқаро миқёсда тарқалган ва аҳоли билан давлат ўртасида пул муносабатлари тизими билан боғлиқ тушунча сифатида қўлланила бошланган. Бошқа муаллифларнинг таъкидлашларича, мазкур тушунча муомалага француз олими Ж.Боден томонидан унинг 1755 йилдаги “Республика ҳақида олти китоб” номли асарида илк бор киритилган.

Молиянинг хусусиятли белгилари қуйидагилардан иборат:



  • муносабатларнинг пулли хусусияти;

  • муносабатларнинг тақсимлаш хусусияти;

  • муносабатларнинг фондлилик хусусияти.

МОЛИЯ – давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланилиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуидир.


Молиянинг моддий асосини пул айланиши ташкил килади.


Пул айланишининг икки хил тури мавжуд:

  • Накд пул айланмаси;

  • Накд пулсиз айланмалар.

Ҳозирги шароитда Ўзбекистонлик иқтисодчи-олимлар молиянинг тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришини эътироф этишади.


Ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш жараёни турли хил молиявий воситалар: меъёрлар, ставкалар, тарифлар, ажратмалар ва бошқа молиявий инструментлар воситасида амалга оширилади.
Микродаражада эса унинг манбаи корхоналар пул даромадлари ва фондлари ҳисобланади.
Молиянинг моҳияти унинг функциялари орқали намоён бўлади. Молия қуйидаги икки функцияни бажаради:

  1. Тақсимлаш;

  2. Назорат.

Бу функциялар молия томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Ҳар қандай (бир) молиявий операция ЯИМ ва МДни тақсимлаш ва шу тақсимлаш устидан назоратнинг амалга оширилишини англатади.
Молиявий муносабатларнинг асосий тавсифи уларнинг тақсимлаш характерига эга эканлиги учун, шунга мувофиқ равишда молиянинг бош ёки асосий функцияси тақсимлашдир. Молия ёрдамида амалга оширилиши лозим бўлган тақсимлаш жараёни мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Молия ЯИМни тақсимлашнинг турли босқичларига хизмат қилиб, уни бирламчи тақсимлашда ва қайта тақсимлашда иштирок этади.
Молиявий метод орқали тақсимлаш иқтисодиётни бошқаришнинг турли даражаларини (мамлакат, унинг алоҳида олинган минтақалари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари миқёсида) қамраб олади. Унга тақсимлашнинг турли кўринишларини (хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро ва б.) туғдирувчи кўпбосқичлилик хосдир.
Энг аввало, молиянинг тақсимлаш функцияси МДни тақсимлашда, “асосий ёки бирламчи даромадлар” деб ном олганларни яратиш (ташкил этиш) содир бўлганда намоён бўлади. Уларнинг йиғиндиси МДга тенгдир. Асосий даромадлар МДни моддий ишлаб чиқариш иштирокчилари ўртасида тақсимлаш жараёнида шаклланади. Улар икки гуруҳга бўлинади:

  1. моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишчи ва

хизматчиларнинг иш ҳақи, фермер ва ҳ.к.ларнинг
даромадлари;

  1. моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналарнинг даромадлари.

Молиянинг назорат функцияси – бу объектив тарзда амал қилувчи пул муносабатлари жараёнларини назорат қилишдир.
Молия назорат функциясининг объекти бўлиб хўжалик субъектлари фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобланади.
Назорат функцияси воситасида эса, пул фондларининг шаклланиши жараёнларини иқтисодий қонуниятлар, меъёрлар асосида амалга оширишни назорат қилади.

Давлат, маҳаллий ҳокимият органлари, хўжалик субъектлари, жисмоний шахслар тасарруфидаги пул маблағлари мажмуаси молиявий ресурслар деб аталади. Молиявий ресурслар манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:



  • Хўжалик субъектлари миқёсида: фойда, амортизация фонди, қимматли қоғозлар реализациялари, банк кредитлари, фоизлар, дивидендлар;

  • Жисмоний шахслар миқёсида: иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча иш ҳақи, ижтимоий тўловлар, сафар ҳаражатлари, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

  • Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари миқёсида: давлат унитар корхоналари фойдаси, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар, ташқи иқтисодий фаолиятдан даромадлар, солиқ тушумлари, давлат кредити, пул эмиссияси.

Молиявий ресурсларнинг манбалари қуйидагилардан иборатдир:



  • Миллий даромад;

  • Ташқи иқтисодий фаолиятдан тушумлар;

  • Миллий бойликнинг бир қисми;

  • Қарзга олинган маблағлар.

Молиявий ресурсларнинг элементлари қуйидагилардан иборат:



  • фойда;

  • турли солиқлар;

  • суғурта ташкилотлари ва кредит муассасаларининг маблағлари;

  • амортизаця ажратмалари;

  • ташқи иқтисодий фаолиятдан тушумлар;

  • аҳоли фондлари.

Турли ижтимоий-иқтисодий формацияларда (тузумларда) молиянинг фарқланиши қуйидаги сабаблар билан белгиланади:

  • ҳар қандай ижтимоий формацияга (тузумга) жамиятнинг ўз синфий тузилмаси мос келади. Бунда молия МДни тақсимлаш муносабатларини ҳисобга олиб, уларнинг давлат фойдасига қайта тақсимланишини ташкил қилади;

  • ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияда (тузумда) молия ҳукмрон синфнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатнинг мақсадлари ва вазифаларига бўйсунади;

  • ишлаб чиқаришнинг янги усули хўжалик муносабатларининг янги тизимини вужудга келтиради. Масалан, қулдорлик ва феодал формацияларда (тузумларда) натурал муносабатлар хос бўлган бўлса, шунга мос равишда давлат даромадларини шакллантириш ҳам натурал характер касб этган. Капиталистик хўжалик товар-пул муносабатларига таянади. Шунга мувофиқ давлат даромадларини шакллантириш ҳам пул шаклида амалга оширилади;

  • агар давлат бошқарув органи сифатида таркиб топган ишлаб чиқариш муносабатлари ва синфий тузумнинг вазифаларига хизмат қилса, шу вазифаларга молия ҳам хизмат қилади;

  • ХХ аср тажрибаси огоҳлантиради (ўқитади, таълим беради, тарбиялайди):

    • аниқ синфларга бўлинган давлат мавжуд бўлмайди;

    • турли ижтимоий тузилмага эга бўлган давлатлар бир тарихий даврда бўлиши мумкин;

    • бир ижтимоий-тарихий формациядан (тузумдан) иккинчисига ўтиш асрлар давомида содир бўлиши мумкин;

    • фақат ижтимоий тузилма ва технологияларнинг эмас, балки молиянинг ҳам экспорт қилиниш эҳтимоли мавжуд.

2-мавзу. Молиявий сиёсат



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling