- Конституцияларни уларнинг мохиятига кўра куйидаги турларга бўлиш мумкин:
- 1. Юридик Конституция (формал)-давлатнинг Асосий Қонуни.
- 2. Ижтимоий (социал) Конституция (амалий)-амалдаги реал ижтимоий муносабатлар.
- 3. Тирик Конституция-АҚШ Олий Суди бу Конституцияни ўзгараётган ижтимоий мезонларга мослаб келмокда.
- 4. Фиктив (сохта) Конституция-СССРнинг 1936 йил Конституцияси.
- 5. Моддий Конституция-конституциявий тузум ва инсон хукукларини тартибга солувчи конундир.
Конституцияларни шаклига кўра куйидаги турларга бўлиш мумкин: - Ёзма конституциялар.
- Оғзаки (ёзилмаган) конституциялар- Янги Зеландия, Бутан каби давлатлар Конституциялари.
- Яхлит конституциялар-Конституция матни яхлит бўлиб, бир вақтда кабул қилинади.
- Яхлит бўлмаган (нояхлит) конституциялар-бундай Конституциялар турли вактда қабул килинган конунлардан иборат бўлади. Масалан, Швеция, Финландия, Исроил конституциялари.
- Юмшоқ конституциялар-бундай Конституциялар оддий конунлар каби ўзгартирилади. Масалан, Буюк Британия Конституциясига 350га якин конунлар киради ва оддий тартибда ўзгартирилади.
- Қаттиқ конституциялар- алохида мураккаб тартибда ўзгартирилади. Масалан, АҚШ, Россия, Ўзбекистон конституциялари.
- Доимий конституциялар.
- Вактинчалик (муваккат) конституциялар
Конституцияни қабул қилиш усуллари. - Таъсис (конституциявий) мажлис томонидан. Бразилия (1988), Португалия (1976), Болгария (1991), Руминия (1991) Конституциялари шу усул билан кабул қилинган.
- Амалдаги парламент томонидан- Ўзбекистон (1992) Хитой (1992) Конституциялари мисолида.
- Референдум йўли билан-Россия (1993), Франция (1958), Қозогистон (1995), Куба (1976), Чили (1980) каби давлат конституциялари референдумда кабул килинган.
- Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар хадя этиш йўли билан ҳам кабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд:
- Мутлак монархия шароитида Конституцияни ўз халкига подшо, кирол, султон, монарх хадя хилади. Буни Непал (1962), Саудия Арабистони (1992) Конституциялари мисолида кўришимиз мумкин.
- Метрополия мустамлакачи давлат ўз мустамлакасига Конституция хадя килади ва уни мустакил давлатлигини тан олади. Буюк Британия 1979 йил Зимбабвега Конституция хадя килган.
- Ҳарбий ёки революцион Кенгаш Конституцияни хадя қилади. Масалан, Миср, Сурия, Ироқ, Афғонистон Конституциялари шу тарзда кабул килинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |