Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари


 Конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқ тармоғи сифатида


Download 205.89 Kb.
bet5/21
Sana26.03.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1296515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1-Mavzu kons 1

3. Конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқ тармоғи сифатида.
Тартибга солиш зарур бўлган ижтимоий муносабатларнинг турлича бўлиши, ҳуқуқларнинг ҳам турли тармоқларга, соҳаларга бўлиниши шартлигини келтириб чиқаради. Ҳар бир ҳуқуқ тармоғи ўзига мос равишда алоҳида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш вазифасини ўтайди. Ҳар бир мамлакатда ижтимоий муносабатларнинг кўлами ҳуқуқ тармоқларининг доирасини белгилайди ва ҳуқуқ тизимини ташкил этади. Ижтимоий муносабатлар кўлами, янги муносабатларни вужудга келиши, ривожланиши янги ҳуқуқ тармоғини вужудга келтиради. Масалан, Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши бир неча ҳуқуқ тармоқларининг бўлишига шароит яратади. Жумладан, солиқ ҳуқуқи, божхона ҳуқуқи, банк ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи ва бошқалар.


Ёдда тутинг:

Конституциявий ҳуқуқ Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида етакчи ҳуқуқ ҳисобланиши билан бирга алоҳида ҳуқуқ тармоғи ҳам ҳисобланади, чунки фақат унинг ўзи тартибга соладиган ижтимоий муносабатлари, яъни предмети мавжуд.

Конституциявий ҳуқуқни алоҳида тармоқ ҳуқуқи сифатида мавжуд бўлишига, ижтимоий муносабатларга тааллуқли асосий муносабатлар умумий тарзда тартибга солиниши зарурлиги сабаб бўлади. Буни бошқача қилиб айтганда, ижтимоий ҳаётда конституциявий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиш зарур бўлган ижтимоий муносабатларни мавжудлигидир.
Конституциявий тузим асослари билан боғлиқ муносабатлар (давлат суверенитети, ҳокимиятчилик), шахс ҳуқуқий ҳолати асослари, давлат тузилиши, маъмурий-ҳудудий тузилиш асослари, жамиятдаги нодавлат тузилмалари фаолияти асослари, ҳокимият асослари, ҳокимият органлари тизими ва фаолиятининг ташкил этиш асосий принциплари конституциявий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Конституциявий ҳуқуқ нормалари бошқа ҳуқуқ тармоқларига хос хусусиятларга эгалиги ҳам, бу ҳуқуқни алоҳида ҳуқуқ тармоғи сифатида кўрсатади.
Бошқа ҳуқуқ нормалари каби конституциявий ҳуқуқ нормалари ҳам императив ва диспозитив бўлади.
Императив хусусияти деганда ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоида субъектга бошқа ҳеч қандай ҳаракат учун имконият қолдирмай, аниқ бажарилиши шарт топшириқ қўйилиши тушунилдаи. Бунга Конституциянинг 91-моддасидаги “Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас” деган нормани ёки 98-моддадаги “Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади” деган нормани кўрсатиш мумкин.
Диспозитив характердаги нормаларда эса субъектда шу нормадаги қоидадан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади ёки у шу норма кўрсатмасидан ўз хоҳишига қараб фойдаланади. Конституциянинг 95-моддаси нормасида тегишли вазиятлар вужудга келган вақтда Олий Мажлис палаталаридан бири ёки иккала палата Президент томонидан тарқатиб юборилиши мумкинлиги кўрсатилган қоида бунга мисол бўлади, императив ва диспозитив характердаги нормаларни бошқа моддаларда ҳам кўриш мумкин.
Шундай қилиб, конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқнинг мустақил тармоғи, унинг тартибга соладиган ижтимоий муносабатлари турли соҳаларга тааллуқли бўлиб, конституциявий ҳуқуқ нормалари уларнинг асосларини белгилайди, тартибга солади.



Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling